1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қуръон эшитиб вафот этган бола

08:02 / 15.12.2020 3103 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фузайл ибн Иёзнинг Али деган ўғли намозда ортида турган бўлса, намозни қисқа ўқир, охиратда бўладиган хавф-хатарлар мазмунидаги оятларни ўқимас эди. Ўғли орқасида бўлмаса, Қуръонни оҳиста ўқир, маҳзун ҳолатда хавф-хатар мазмунидаги оятларни ўқир эди. Бир куни ўғлини орқасида йўқ деб ўйлаб, «Улар дейдилар: «Роббимиз! Бадбахтлигимиз бизларга ғолиб келиб, адашган қавм бўлиб қолган эканмиз» (Муъминун сураси, 106-оят) деган оятни ўқиб қолди. Ўғли оятни эшитиб, турган жойида беҳуш йиқилди. Фузайл орқасида ўғли турганини, бу оятни эшитиб, йиқилганини сезди-да, қироатни қисқа қилди. Дарҳол уйига хабар беришди, онаси етиб келиб, боланинг юзига сув сепди. Бола ўзига келди. Аёл Фузайл ибн Иёзга: «Сиз бу болани ўлдириб қўясиз», деди. 

Яна бир куни Фузайл намоз ўқиётиб, ўғлини жамоатда эмас деб ўйлаб, ушбу оятни қироат қилди: «(Чунки у кунда) уларга Аллоҳ томонидан улар ўйлаб ҳам кўрмаган нарсалар намоён бўлур». (Зумар сураси, 47-оят). Ўғил бу оятни эшитиб, яна йиқилди. Отаси яна қироатни қисқа қилди. Яна онасига хабар қилишди, у келиб, ўғлининг юзига сув сепди. Лекин боланинг жони чиқиб бўлган экан.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир одам Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг ҳузурларида гапириб, кўп хато қилди. Шунда Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ўзининг бир қулини чақириб, уни озод давоми...

3161 07:10 / 20.06.2019
Қуйида халқаро замонавий алоқа ва ахборот воситаси бўлмиш интернетдан фойдаланишнинг баъзи умумий одоблари ҳақида қисқача сўз юритамизИнтернетдан давоми...

3297 19:15 / 31.10.2018
Али ибн Ҳусайн ибн Воқид отасидан ривоят қилади .Абу Муслим Иброҳим ибн Соиғ ўлдирилганидан кейин уни тушда кўргим келаверди. Бир куни у тушимга кирди. Ундан давоми...

2415 07:05 / 08.10.2019
Бир юртда акаука яшарди. Ака ибодатда, ука эса тўғри йўлдан озган эди. Бир куни ака умрининг ибодатда ўтказган йиллари ҳақида ўйлаб ўтириб, қилган тоатибодатлари давоми...

2177 08:00 / 17.08.2020