1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Инсон қандай ўлса, ўша ҳолатда тирилади

08:00 / 17.08.2020 2091 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир юртда ака-ука яшарди. Ака ибодатда, ука эса тўғри йўлдан озган эди. Бир куни ака умрининг ибодатда ўтказган йиллари ҳақида ўйлаб ўтириб, қилган тоат-ибодатлари кўзига кўпдай кўриниб кетди. Шайтон васваса қилиб, хаёлига гуноҳ ишлар қилиш келди. Ўзича: «Укамнинг олдига бориб, нафсу ҳаво лаззатларига бироз шерик бўламан. Кейин тавба қилиб, қолган умримни яна Аллоҳга ибодатда ўтказарман», деб ўйлади. У шу ниятда укасининг уйига қараб йўлга тушди. Укаси эса: «Гуноҳлар қилиб, умримни беҳуда совурдим. Акам жаннатга киради, мен эса дўзахга. Аллоҳга қасамки, энди тавба қиламан. Акамнинг олдига бориб, қолган умримни ибодатда ўтказаман. Шояд, Аллоҳ мени мағфират қилса», деди. У тавба қилиш ниятида акасининг уйига отланди. Йўлда иккиси ҳам вафот этди. Қиёмат куни ака гуноҳ қилиш ниятида, йўлдан озган ука эса тавба қилиш ниятида тирилади.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир киши савол берди .Шайх, гарчи хилватда, ёлғизликда содир этган гуноҳларим кўп бўлсада, инсонлар томонидан ҳурмат кўраман, яхши кўришади. Сабаби нимада давоми...

2244 12:20 / 15.01.2022
Уйга етиб борганда кираётиб, ушбу ҳадисдаги дуони ўқийди. . ,. .Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

2771 19:02 / 25.05.2020
Бошимни ёстиққа қўйиб қўймас тонг ёришади. Ҳали уйғониб уйғонмас ухлаш пайти бўлади. Кунлар тўхтамасдан ўтмоқда. Ўзимга ўзим .Ҳақиқатда амаллар дафтарини солиҳ давоми...

3078 17:06 / 03.06.2020
Қуръонда пайғамбарлар дуолари давоми Қуръонда Юнус алайҳиссалом ҳақида шундай дейилган.Албатта, Юнус ҳам юборилган Пайғамбарлардандир. Ўшанда у тўлган кемага давоми...

4996 12:40 / 18.04.2019
Аудиолар

211041 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130301 14:35 / 11.08.2021