1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Яқинларга нафақа қилиш

14:31 / 20 июнь 1625 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ: جَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: إِنَّ عِنْدِي دِينَارًا فَمَا أَصْنَعُ بِهِ؟ قَالَ: «أَنْفِقْهُ عَلَى نَفْسِكَ»، قَالَ: فَإِنَّ عِنْدِي آخَرَ فَمَا أَصْنَعُ بِهِ؟ قَالَ «أَنْفِقْهُ عَلَى وَالِدَيْكَ»، قَالَ: فَإِنَّ عِنْدِي آخَرَ فَمَا أَصْنَعُ بِهِ؟ قَالَ «أَنْفِقْهُ عَلَى وَلَدِكَ»، قَالَ: فَإِنَّ عِنْدِي آخَرَ؟ قَالَ: «أَنْفِقْهُ عَلَى زَوْجَتِكَ»، قَالَ: فَإِنَّ عِنْدِي آخَرَ؟ قَالَ: «أَنْفِقْهُ عَلَى خَادِمِكَ»، قَالَ: فَإِنَّ عِنْدِي آخَرَ لَمْ يَبْقَ غَيْرُهُ؟ قَالَ: «اجْعَلْهُ فِي سَبِيلِ اللهِ»، قَالَ سَعِيدٌ: وَلَا أَرَى أَبَا هُرَيْرَةَ إِلَّا قَالَ: وَهُوَ أَقَلُّهَا أَجْرًا. قَالَ مُحَمَّدٌ: فَسَأَلْتُ عَنْ ذَلِكَ سَالِمًا أَبَا النَّضْرِ، فَقَالَ: هَكَذَا كَانَ فِي الْحَدِيثِ.

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:

«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Менда бир динор бор. Уни нима қилай?» деди. «Уни ўзингга нафақа қил», дедилар. «Менда яна бор. Уни нима қилай?» деди. «Уни ота-онангга нафақа қил», дедилар. «Менда яна бор. Уни нима қилай?» деди. «Болангга нафақа қил», дедилар. «Менда яна битта бор», деди. «Уни аёлингга нафақа қил», дедилар. «Яна бор», деди. «Уни ходимингга нафақа қил», дедилар. «Яна битта бор, ундан бошқа қолмади», деди. «Уни Аллоҳнинг йўлига қўй», дедилар».

Саъид айтади: «Абу Ҳурайра яна: «Мана шу энг ажри озидир», деди».

Муҳаммад айтади: «Абу Назр Солимдан бу ҳақда сўраганимда, «Ҳадисда шу бор», деди».

Шарҳ: Яъни «охиргиси энг ажри ози», деган маъно ҳадисда бор экан. «Охиргиси» эса «Уни Аллоҳнинг йўлига қўй», деганларидир.

Демак, қилинадиган сарф-харажатнинг ажри яқинликка қараб бўлар экан. Баъзи бир одамлар ўзи емасдан қимтиб, ўзига сарф қилмасдан тўплаб, одамлар гапиришини истаб садақа қилади. Бу иш нотўғри экан.

Ўзининг эҳтиёжи борми, молини ўзига сарфлаш керак. Ўзининг ҳалол-пок юриши учун, ибодатда қоим бўлиши учун керак бўлган сарф-харажатни ўзига қилса, савоб бўлади.

Аллоҳнинг йўлида ҳалол-пок топяпти, ўша молни «Ибодат қиламан, ўзимнинг ҳолатимни яхшилайман», деб сарфлаяпти. Фақат бошқага берсагина савоб бўлиб қолмай, балки инсоф билан ўзига қилинган сарф-харажатнинг савоби бошқага қилинган эҳсоннинг савобидан кўра кўпроқ бўлар экан.

Ана ундан кейинги ўринда ота-она келган экан. Ота-онадан кейин фарзандларининг, ундан кейин аёлининг, ундан кейин ходими, хизматчисининг ҳам ҳолидан хабар олиш керак ва ундан кейин бошқаларга: бегоналарга, бева-бечораларга қилса, ажр олар экан-у, лекин олдингиларга қилингандан кўра ажри оз бўлар экан.

Юқорида айтиб ўтганимиздек, турли сабабларга кўра бизда бу борада тескари тушунча пайдо бўлиб қолган. Қачон бировга нафақа қилса, уни кимдир кўрса қабул бўлади-ю, бўлмаса йўқ, деган фикр бор. Бу маънодаги ҳадиси шарифларни ўрганганимиздан кейин мазкур хатоларни тўғрилашимиз лозим бўлади.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Мол сарфлаш, нафақа қилиш ҳақида олимлардан сўраб ўрганиш кераклиги.

2. Аввал ўзига нафақа қилиш лозимлиги.

3. Иккинчи навбатда ота-онага нафақа қилиш кераклиги.

4. Учинчи ўринда боласига нафақа қилиш лозимлиги.

5. Тўртинчи ўринда аёлига нафақа қилиш лозимлиги.

6. Бешинчи ўринда ходимига нафақа қилиш кераклиги.

7. Улардан ортиб қолганини Аллоҳнинг йўлида садақа қилиш кераклиги.

8. Охирги садақа энг ажри ози экани.

Чунки аввалги нафақалар вожиб, охиргиси нафлдир.

«Яхшилик ва силаи раҳм» китоби 1-жуз

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7613-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умму Дардо розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Абу Дардо кечаси туриб, намоз ўқиди. Сўнг йиғлаб .Аллоҳим Менинг халқимни гўзал қилдинг, хулқимни ҳам гўзал қилгин,, давоми...

2169 11:00 / 08.05.2023
44. Ҳишом ибн Урва отасидан ривоят қилади.Абу Ҳурайра икки кишини кўриб қолиб, улардан бирига.Бу киминг бўлади, деди..Отам бўлади,, деди у..Ундай бўлса, уни исмини давоми...

4080 08:45 / 26.01.2019
Шу билан бирга, Аллоҳ таоло Ўзи азиз ва мукаррам қилиб яратган инсонни Ўзининг ер юзидаги халифаси, ўринбосари ҳам қилиб қўйгандир.Аллоҳ таоло Бақара сурасида давоми...

3024 09:10 / 09.09.2019
. ,. Саъид ибн Амр ибн Осдан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Акаукаларнинг каттасининг кичигидаги ҳаққи отанинг боласидаги давоми...

1592 10:30 / 16 апрель
Аудиолар

213171 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132390 14:35 / 11.08.2021