1447 йил 16 жумадис сони | 2025 йил 07 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Ота-онанинг дуоси

14:35 / 17.05.2024 1848 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ يَحْيَى بْنِ عُبَيْدِ اللهِ الْمَدَنِيِّ، عَنْ أَبِيهِ قَالَ: سَمِعْتُ أَبَا هُرَيْرَةَ يُحَدِّثُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِنَحْوِ ذَلِكَ.

Яҳё ибн Убайдуллоҳ Маданийдан, у отасидан ривоят қилади:
«Мен Абу Ҳурайранинг худди шу гапларни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилганини эшитдим».

Шарҳ: Бу ҳадис бундан олдин берилган мақоламиздаги ҳадиснинг маъносини таъкидлаш учун келтириляпти. Бу маъно бир эмас, кўпчилик кишилар эшитган машҳур гап бўлиб, ҳамма билар экан.

عَنْ مُرَقَّعٍ الْحَنْظَلِيِّ قَالَ: قُلْتُ لِابْنِ عَبَّاسٍ: مَا تَرَى فِي رَجُلٍ قَتَلَ امْرَأَتَهُ؟ فَقَالَ: «إِنْ كَانَ أَبَوَاهُ حَيَّيْنِ فَليَبَرَّهُمَا، وَإِلَّا فَإِنْ كَانَتْ وَالِدَتُهُ حَيَّةً فَليَبَرَّهَا مَا دَامَتْ حَيَّةً، لَعَلَّ اللهَ أَنْ يَتَجَاوَزَ عَنْهُ».

Муроққоъ Ҳанзалийдан ривоят қилинади:
«Ибн Аббосга: «Хотинини ўлдирган киши ҳақида нима дейсан?» дедим. 
«Агар ота-онаси тирик бўлса, уларга яхшилик қилсин. Агар фақат онаси тирик бўлса, модомики онаси тирик экан, унга яхшилик қилсин. Шоядки, Аллоҳ уни кечириб юборса», деди». 

Шарҳ: Бундан келиб чиқадики, демак, инсон билиб-билмай баъзи бир хатоларни қилиб қўйса, унинг мағфират қилиниши, хатоси кечириб юборилиши учун ота-онанинг дуоси, розилиги асқотиши мумкин экан. 


Ота-она чин қалбдан рози бўлиб, боласининг ҳаққига дуо қилиб, унинг гуноҳи мағфират бўлишини Аллоҳдан сўраса, шоядки, Аллоҳ таоло унинг ана шундай катта гуноҳларини ҳам кечиб юборса.


Одам ўлдириш қанчалар оғир гуноҳ эканини ҳамма яхши билади. Бу гуноҳ кабира – катта гуноҳлардан эканини ҳам ҳамма яхши билади. 


Одам ўлдирган одамнинг мағфират қилинишига тавбадан кейин фақат битта иш ёрдам бериши мумкин экан. У ҳам бўлса, ота-онасига ёки улардан бирлари ҳаёт бўлса, унга кўп яхшиликлар қилиб, розилигини топиб, дуосини олса, одам ўлдиришдек гуноҳнинг мағфират қилинишидан умидвор бўлиши мумкин экан.

«Яхшилик ва силаи раҳм» китоби 1-жуз.


Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7613-рақамли хулосаси асосида тайёрланган.
 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. Умар ибн Абдулазиздан ривоят қилинади .Солиҳа аёл Хавла бинти Ҳаким айтади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қизларининг ўғилларидан бирини давоми...

1668 15:51 / 18 май
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .Инсонга отаонаси ҳақида тавсия қилдик онаси уни заифлик устига заифлик билан кўтарди уни сутдан давоми...

3635 08:59 / 03.06.2021
Отаси вафот этганидан кейин мусулмон фарзанд отасининг акаукаларини худди отасини эъзозлагандек эъзозлаши, уларни ота ўрнида кўриши лозимлиги шариатимизнинг давоми...

2974 11:06 / 14.01.2020
92. Валид ибн Нумайр ибн Авсдан ривоят қилинади.У отасининг .Улар .Солиҳлик Аллоҳдан, одоб эса оталардан,, дейишар эди,, деганини эшитган экан,.Шарҳ Бу ривоятдан давоми...

2690 15:00 / 18.07.2019
Аудиолар

211338 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130604 14:35 / 11.08.2021