1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади

11:43 / 28 май 806 pdf Ўқиш режими + -

Ислом олами таълим, фан ва маданият ташкилоти (IСESCO) раҳбари Салим ибн Муҳаммад Малик бошчилигидаги делегация Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди. Бу ҳақда cisc.uz нашри хабар берди.

Меҳмонлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан барпо этилаётган Ислом цивилизацияси марказининг қурилиш жараёни билан яқиндан танишиб чиқди. Ташриф чоғида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан марказнинг 2-қаватида хорижий ташкилотлар учун ажратилган жойлар, жумладан, ICESCO учун ажратилган махсус офис билан ҳам танишдилар.

«Бу марказ қурилишини эшитгандим, аммо бу қадар маҳобатли эканлигини ўйламагандим», дейди Салим ибн Муҳаммад Малик. — Мен ушбу жойда оддий қурилиш бўлаётган бўлса керак, деб ўйлагандим. Лекин кўрдимки, жуда кенг қамровли иш олиб бориляпти. Ўзбекистон раҳбариятининг, маданий меросни ўрганишга, ислом тамаддунига давлат даражасида бундай эътибор қаратаётгани жуда мени ҳайратлантирди ва қувонтирди. Давлатингиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан жуда катта амалий иш бўлаётганига амин бўлдим. Дунёнинг кўплаб давлатларида бўлганман, аммо ислом маданияти ва цивилизациясига юксак эътиборни Ўзбекистонда кўрдим.

Мартабали меҳмон Марказда ICESCO ташкилоти учун ажратилган хона ва яратилаётган шароитлар учун Президент Шавкат Мирзиёевга алоҳида ташаккур билдириб, келгусида Ислом цивилизацияси марказида ICESCO‘га аъзо давлатлар мутахассислари учун фан, маданият ва бошқа соҳаларда илмий-тадқиқотлар олиб бориш ва йирик форумлар ташкил этишга хайрихоҳлигини маълум қилди.

Марказ биноси билан танишилгандан сўнг, икки томонлама ҳамкорлик масалалари бўйича амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилинди. Жумладан, ICESCO бош директори Салим бин Муҳаммад Малик Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан учрашди. Бу ҳақда alaraby.com нашри хабар берди. Мулоқот давомида ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан атрофлича фикр алмашилган. ICESCO томонидан амалга оширилаётган истиқболли ташаббуслар, жумладан 2025 йил Самарқанд шаҳри Ислом дунёсининг маданият пойтахти сифатида нишонланиши таъкидланди.

Ўз навбатида, жаноб Салим Малик ICESCO‘га аъзо ислом давлатларида сақланаётган ва Ўзбекистонга бевосита алоқадор бўлган тарихий артефактлар, қимматли қўлёзмаларнинг махсус кўргазмасини ўтказишга ҳам амалий ёрдам беришини, юртбошимизнинг мазкур улуғвор ғоясини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини маълум қилди.

Шунингдек, Ўзбекистонда ўтказилиши кутилаётган буюк муҳаддис Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган халқаро конференцияга қизғин тайёргарлик кўрилаётганига ҳам тўхталиб ўтди.

Манба: uza.uz ва cisc.uz

Мавзуга оид мақолалар
Тошкент шаҳар транспорт ва йўлтранспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси Қурбон ҳайити куни пойтахтда жамоат транспорти соат 0300 дан иш давоми...

651 08:15 / 04 июнь
Қирол Абдуллоҳ номли KAUST илмийтехнологик университети ходимлари шар шаклида янги турдаги қуёш массивини яратди. Бу ҳақда islam.ru хабар берди.Янги дизайн космик давоми...

1739 14:45 / 26.02.2021
Лондоннинг Сотсбай музейида ташкил этилган аукционда Макка шаҳридаги Масжидул Ҳаромнинг 1888 йилда суратга олинган биринчи тасвири 212 минг паунд стерлинг қарийб 250 давоми...

2199 16:10 / 20.05.2019
Ислом динидаги мажбурий молиявий ибодат ҳисобланган закот ҳисобкитобини осонлаштириш, тадбиркор ва инвесторлар учун турли бойликларидан закот ҳисоблашни давоми...

3946 14:30 / 26.04.2022
Аудиолар

211041 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130301 14:35 / 11.08.2021