1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Буюк Британия масжидлари уйсизларга совуқ қишни ўтказишда ёрдам бермоқда

14:35 / 12.02.2019 2254 pdf Ўқиш режими + -

Буюк Британиянинг Бирмингем шаҳрида жойлашган масжид бошпанасиз одамларга ёрдам бериш учун ўз эшикларини очди, деб хабар беради Birmingham Mail reported.

– Ярим кечаси шаҳар марказидаги кўчалар четида, йўлакларда совуқ ерда ухлаб ётган одамларни кўрасиз, – дейди Грин Лэйн масжиди администратори Камрон Ҳусайн. – Баъзи кишилар совуқдан ҳаёт билан видолашади. Шу сабабдан ҳам биз ўз имкониятимиздан келиб чиқиб уларга ёрдам беришга қарор қилдик.

Икки ҳафта олдин бошланган ушбу лойиҳа кўпчилик бошпанасиз юрган кишиларга катта ёрдам бермоқда. Бу фаолиятга атрофдаги ресторанлар ҳам қўшилган.

Грин Лэйн масжиди ташаббусидан сўнг бошқа исломий жамоалар ҳам бу савобдан насибадор бўлиш учун ҳаракатга киришдилар. Престондаги масжид иссиқ кийим, гигиена воситалари ва бузилмайдиган озиқ-овқатлардан иборат биринчи зарур нарсаларни ўз ичига олган 105 дона қопчалар тайёрлаб тарқатишни бошлаган. Ньюболддаги Мадина масжид жамоаси эса ташқарида бошпанасиз юрганларга зарур нарсларни сотиб олиш учун 900 евродан эҳсон қилган.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
27 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида .Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни, муносабати билан ўтказилган байрам тадбири доирасида .Ойлар давоми...

2845 10:27 / 28.06.2019
Мазкур автобус йўналишлари соат 0400 дан 0700 га қадар ҳаракатланган ҳолда фуқароларимизнинг масжидларга келиб кетишлари учун хизмат кўрсатади.

1544 22:39 / 20.04.2023
Бугун, 30 апрел куни Афғонистоннинг Ҳайратон шаҳрида Ўзбекистон халқи номидан биродар афғон халқига инсонпарварлик юкларини топширишга бағишланган тантанали давоми...

2214 11:00 / 01.05.2022
АҚШ пойтахти Вашингтонда Шимолий Америка ислом жамоаси ICNA ва Мусулмон Америка жамияти MAS томонидан уч кунлик конгресс ташкил этилди.Ҳар йили ташкил этиладиган давоми...

2622 14:00 / 24.04.2019
Аудиолар

211080 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130339 14:35 / 11.08.2021