1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

ТАЪЗИЯ ИЗҲОР ҚИЛАМИЗ

17:41 / 16.09.2020 2121 pdf Ўқиш режими + -

«Ҳилол» нашриёт-матбааси ҳамда Ислом.уз портали жамоаси Тошкент вилояти бош имом-хатиби, муҳтарам Хайруллоҳ домла Абдулмалик ўғлининг вафотлари муносабати билан марҳумнинг барча оила аъзоларига, қариндош-уруғларига, сафдошлари ва шогирдларига чуқур ва самимий таъзия изҳор этади.

Хайруллоҳ домла Абдулмалик ўғли кўп йиллар давомида юртимиздаги бир неча масжидларда, сўнгги йилларда эса Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Тошкент вилояти вакиллигида бош имом хатиб вазифасида хизмат қилиб келган, динимизнинг ривожига, Ватанимизнинг равнақига, масжидларимизнинг обод бўлишига катта ҳисса қўшиб келган етук дин пешвоси эдилар. Устозимиз, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг яқин, мухлис, вафодор шогирдларидан эдилар.

Умрини дин хизматига бағишлаган бу марҳум устозимизнинг тортган дардлари барча саҳву хатоларига каффорат бўлсин, Аллоҳ таоло бу олим бандасининг илм-маърифат тарқатишдек машаққатли ва шарафли меҳнатларини, барча солиҳ амалларини ўзларига садақаи жория қилиб, раҳматига буркасин, мағфиратига олсин, аҳли илмларга, илмига амал қилган уламоларга ваъда қилган ажру мукофотларидан баҳраманд қилиб, жаннатларига дохил айласин!

Ушбу оғир жудолик дамларида марҳумнинг аҳли байтларига, барча яқинларига, шогирдлари, сафдошлари ва мухлисларига Аллоҳ таолодан сабру жамил тилаймиз.

«Сабрлиларга хушхабар берингки, улар ўзларига мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деганлардир».

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

Islom.uz портали

Мавзуга оид мақолалар
Саудия Aрабистонидаги Жидда шаҳрида кичик бир гуруҳ бундан беш йил аввал камбағал ва муҳтожларни озиқовқат билан таъминлаш учун ташаббус кўрсатган эдилар.Тўлиқ давоми...

1664 12:20 / 22.04.2021
Саудия Aрабистонидан Ритаи алҲазми энг ёш ёзувчи унвонига сазовор бўлди. Икки роман нашр этилгандан сўнг, ёш муслима Гиннеснинг рекордлар китобига давоми...

2030 18:21 / 19.05.2021
Тошкент ислом институтида 20242025 ўқув йили модуль таълим тизими учун ҳужжат топширган абитуриентлар қуйидаги фанлар бўйича қабул тест имтиҳонларини давоми...

908 15:15 / 10.07.2024
Тошкент шаҳри Миробод тумани Оқ уйrdquo жоме масжидини замонавийлик ва миллийликни инобатга олган ҳолда янги лойиҳа асосида қуриш ишлари бошлаб юборилди, деб хабар давоми...

2040 10:08 / 12.02.2019
Аудиолар

211025 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130284 14:35 / 11.08.2021