1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мерос

Олтининг авл бўлишига татбиқий мисоллар

12:40 / 18 май 1030 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Бир аёл вафот этиб, ортида отаси, онаси, қизи ва ўғлининг қизи қолди. Ҳар бир меросхўрнинг улуши қандай бўлади?

Отага олтидан бир – 1/6, онага олтидан бир – 1/6, қизга ярим – 3/6, ўғилнинг қизига учдан иккини тўлдириш учун олтидан бир – 1/6. Улушларнинг сони олтига тенг. 1/6 + 1/6 + 3/6 + 1/6 = 6/6. Бу масала авл бўлмайди, чунки ундаги улушлар масаланинг асл миқдорига тенг.

2. Бир аёл вафот этиб, ортидан эри, туғишган синглиси ва она бир синглиси қолди. Ушбу меросхўрларнинг улуши қандай бўлади?

Эрга ярим – 3/6, туғишган сингилга ярим – 3/6, она бир сингилга олтидан бир – 1/6. Улушлар сони еттита бўлиб, масаланинг асли бўлган олтидан битта ошиб кетди.

3/6 + 3/6 + 1/6 = 7/6. Масала шу ерда авл бўлди, чунки масаланинг асли олтидан еттига кўпайди ва ҳоказо.

3. Бир аёл вафот этиб, ортидан эри, онаси, туғишган синглиси ва она бир синглиси қолди. Ушбу меросхўрларнинг улуши қандай бўлади?

Эрга ярим – 3/6, онага олтидан бир – 1/6, туғишган сингилга – 3/6, она бир сингилга олтидан бир – 1/6. Улушлар йиғиндиси 8/6 бўлиб, масала олтидан саккизга авл бўлди. Ушбу кўриниш мубоҳала деб аталади.

4. Бир аёл вафот этиб, ортидан эри, она бир икки акаси ва иккита туғишган синглиси қолди. Ҳар бир меросхўрнинг улуши қандай бўлади?

Эрга ярим – 3/6, она бир икки акага учдан бир – 2/6, икки туғишган сингилга учдан икки – 4/6 бўлади. Улушлар йиғиндиси 9/6 бўлиб, 6 бекор бўлади-да, 9 масаланинг асли бўлиб қолади. Бунда масала 6 дан 9 га авл бўлди, деймиз. Бу масала «Марвония» деб аталади.

5. Бир аёл вафот этиб, ортидан эри, ота бир иккита синглиси, она бир иккита синглиси ва онаси қолса, ушбу меросхўрларнинг улуши қандай бўлади?

Эрга ярим – 3/6, ота бир иккита сингилга учдан икки – 4/6, она бир иккита сингилга учдан бир – 2/6, онага олтидан бир – 1/6 тегади. Улушлар йиғиндиси 10/6 бўлиб, олти бекор бўлади-да, 10 масаланинг асли бўлиб қолади. Масала 6 дан 10 га авл бўлди, дейилади. Ушбу масала «Шурайҳия» деб аталади.

«Ислом шариатида мерос илми» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 августдаги 03-07/5163-рақамли ҳамда 2022 йил 27 сентябрдаги 03-07/7348-рақамли хулосалари асосида чоп қилинган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Али Собуний
Таржимон
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
биринчи мақола Насабий асабалар меросда асосий ҳисобланиб, улар уч турга бўлинади 1. Асаба биннафс ўзи асаба бўлиш 2. Асаба билғойр биров туфайли асаба бўлиш 3. давоми...

1345 14:21 / 04.11.2024
Мерос олувчи аёллар умумий саналганда еттита, тафсилоти билан санайдиган бўлсак, ўнтадир 1. Қиз 2. Она 3. Ўғилнинг қизи, қанча пастласа ҳам 4. Саҳиҳ момо, қанча давоми...

1263 10:06 / 07.08.2024
Аллоҳ таоло марҳамат қилади Сизларга хотинларингиз қолдирган нарсанинг, агар уларнинг фарзанди бўлмаса, давоми...

2549 14:51 / 22.03.2024
а Агар қизлар учдан иккини тўлиқ олса, ўғилнинг қизлари ҳеч нарса олмайди. Лекин шу ўринда ўғилнинг қизлари билан бирга ўғилнинг ўғли ҳам бор бўлса, улар ўғилнинг давоми...

1296 09:08 / 24.12.2024
Аудиолар

211079 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130338 14:35 / 11.08.2021