1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мерос

Мазҳаблар ва раъйлар ўртасида кучлисини танлаш

10:39 / 11 ноябрь 679 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Далилларни солиштириб кўрганимизда ҳанафий ва ҳанбалий уламолар раъйининг далили кучли, ҳужжати зоҳир ва баёни ёрқин эканлигини топамиз. Хусусан, шу раъй саҳоба ва тобеъинларнинг жумҳури қўллаган фикр бўлиб, улуғ саҳобаларнинг аксарлари шу раъйни маъқул кўришган ва бу қавл воқеликка энг яқин, адолатли ва ҳар хил оғишлардан саломат бўлганидир. Шу билан бирга, қолган меросни байтулмолга бериш тарафдори бўлган биринчи гуруҳдагилар ҳам байтулмол ишлаб турган, уни адолат билан тасарруф қилиб, ҳар бир ҳақ эгасига ўз ҳаққини бераётган бўлишини шарт қилиб қўйишган.
 
Шунинг учун моликий мазҳабининг мутааххир уламолари ва уларга эргашган шофеъий фуқаҳолар ҳам ҳижрийнинг учинчи асрида байтулмол низоми бузилгач, завул-арҳомларнинг байтулмолдан олдин мерос олишларига фатво беришган. Нафақат фатво бериш, балки бу мусулмонлар манфаати учун бериладиган фатволар жумласидан ҳисобланган. Ушбу ҳижратнинг учинчи асридан бугунги кунимизгача завул-арҳомларнинг мерос олишига барча бирдек иттифоқ қилган, десак, тўғри бўлади.
 
Завул-арҳомларнинг мерос олишда шакли. Завул-арҳомларнинг мерос олишини айтган жумҳур фуқаҳолар, мазкур тоифа мерос олиш шакли ва йўли тўғрисида учта мазҳабга бўлинишган:
 
1. Раҳм аҳли;
 
2. Танзил аҳли;
 
3. Қаробат аҳли.
 
Биринчи мазҳабга кўра завул-арҳомларнинг ҳаммаси мерос олишда баробардир: узоқ ва яқин, эркак ва аёл бўлсин, барча қариндошлар мерос олади, чунки уларнинг мерос олишларига сабаб раҳмдир (яъни қариндошликдир). Ушбу қариндошлик барчани меросга ҳақли қилиб қўяди. Уларнинг ҳар бирига мерос тенг тақсимланади. Мисол учун, бир инсон вафот этиб, ортидан қизининг қизи, синглисининг қизи, аммаси, холаси ва она бир акасининг ўғли қолса, уларнинг ўртасида тарика тенг бўлинади. Бу мазҳаб раҳм аҳли мазҳаби деб аталади, чунки ушбу фикрни айтувчилар меросхўрлар ўртасидаги қариндошлик қуввати ёки заифлигини эътиборга олмай, улар ўртасида тақсимотни тенг қилишади ва меросхўрларнинг барчаси раҳм қаробати эътиборидан мерос олишади, деб, уларни жамлашади.
 
Ушбу мазҳаб машҳур эмас, балки заиф ва тарк этилгандир, чунки ушбу фикрни олға сурувчилар уни соғлом илмий қоида асосида қуришмаган. Шунинг учун бу мазҳабга эътибор қилинмайди ва мужтаҳид имом ҳамда фуқаҳолардан ҳеч бирлари бу мазҳабни олишмаган.
 
Иккинчи мазҳаб завул-арҳомлардан меросхўр фаръни асл мартабасига туширганлиги учун танзил аҳли деб аталдилар. Улар мавжуд меросхўрларга қарамай, уларни мерос қолдирувчига олиб борувчи фарз эгалари ва асабаларга қарашади ва мавжуд завул-арҳомларга уларнинг асли бўлган, мерос қолдирувчига боғлаб турган кишининг улушини беришади. Ушбу мазҳаб имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳнинг мазҳаблари бўлиб, шофеъий ва моликий фуқаҳоларнинг мутааххирлари ҳам ушбу мазҳабни олишган.
 
Масалани ойдинлаштириш учун баъзи мисолларни келтирамиз.
 
Аҳли танзил мазҳабига мисоллар
 
1. Бир киши вафот этиб, ортидан қизининг қизи, туғишган синглисининг ўғли, ота бир акасининг қизи қолди. Ушбу мисолни худди бир киши вафот этиб, ортидан қизи, туғишган синглиси ва ота бир акаси қолди, деб эътибор қилинади. Шунда қизга ярим, сингилга ҳам асаба жиҳатидан ярим берилиб, ота бир ака эса туғишган сингил сабабли ҳажб бўлади. Кейин ушбу мерос уларнинг фаръларига кўчирилади (1-жадвал)
 
1-жадвал
Қизнинг қизи Туғишган
сингилнинг ўғли
Ота бир
аканинг қизи
Қиз Туғишган сингил Ота бир ака
½ ½ Туғишган сингил
сабабли ҳажб бўлади
 
2. Бир аёл вафот этиб, ортидан туғишган сингилнинг қизи, ота бир сингилнинг қизи, она бир сингилнинг ўғли ва туғишган амакининг қизи қолди. Бу мисолда ҳам юқоридагига ўхшаб, мерос қолдирувчига боғлаб турувчи кишиларга ўз улушини бериб, сўнгра уни уларнинг фаръига кўчирамиз (2-жадвал)
 
2-жадвал
Туғишган
сингилнинг қизи
Ота бир
сингилнинг қизи
Она бир сингилнинг ўғли Туғишган амакининг қизи
Туғишган
сингил
Ота бир
сингил
Она бир сингил Туғишган
амаки
½ ёки 3/6 1/6 1/6 Асаба ўлароқ қолган молни олади
 
 
3. Бир киши вафот этиб, ортидан қизининг қизи, туғишган синглисининг ўғли, она бир синглисининг ўғли ва ота бир акасининг қизи қолди (3-жадвал)
 
3-жадвал
Қизининг қизи Туғишган сингилнинг ўғли Она бир
сингилнинг ўғли
Ота бир аканинг қизи
Қиз Туғишган сингил Она бир
сингил
Ота бир ака
Фарз
½ ёки 3/6
Асаба 3/6 Қиз сабабли ҳажб Туғишган
сингил
сабабли ҳажб
 
 
Ва ушбу улушлар уларнинг фаръларига кўчирилади. Бу масалада меросхўрлар қизнинг қизи бўлиб, у онасининг улушини олади ва туғишган сингилнинг ўғли ҳам онасининг насибасини олади. Қолганларга ҳеч нарса йўқ.
 
4. Бир киши вафот этиб, ортидан фақат аммаси ва холаси қолди. Аммани «ота қолди», деб фараз қиламиз, холани эса «она қолди», деб фараз қиламиз ва уларнинг улушини шу шаклда берамиз. Сўнгра улушларни ота-онадан амма-холага кўчирамиз (4-жадвал)
 
4-жадвал
Амма Хола
Ота Она
 
Қолган мисолларни ҳам шуларга қиёслаб ечинг.
 
Ушбу мазҳаб соҳиблари ўз мазҳабларини қувватлаш учун Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амма ва холадан бошқа ҳеч ким қолмаганда, аммага учдан икки, холага эса учдан бир берганларини далил қилиб келтиришади.
 
Яна бунга қўшимча қилиб, Ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг фатволарини ҳам далил қилишади. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳуга қизнинг қизи ва туғишган сингилнинг қизи қолганда қандай мерос бўлиш масаласи кўтарилди. У киши бу икки меросхўрга молни яримдан бўлиб бердилар. Қизнинг қизига ярим ва сингилнинг қизига ярим.
 
Ушбу мазҳабни қўлловчилар «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амаллари ва Ибн Масъуднинг фатвоси бизнинг мазҳабимизни таъкидлайди. Унга кўра завул-арҳомларнинг мероси шахсларга суянган ҳолда бўлмай, балки уларни марҳумга боғлаб турувчи фарз эгалари ёки асабалар асосида тақсимланади», дейишади.
 
Бунга қўшимча қилиб яна ақлий далил ўлароқ қуйидагиларни айтишади: «Завул-арҳомларнинг меросида умумий далилларга асосланилган. Уларда завул-арҳомларнинг мерослари миқдори ва йўллари очиқ баён қилинмаган. Бундай пайтда уларнинг марҳумга боғлаб турувчи аслларига қараш маъқулроқдир, чунки фарз эгалари ва асабаларнинг улуш ҳамда фарзлари очиқ-ойдин шаклда баён қилинган. Завул-арҳомлар улушини ўрганишга бизнинг эҳтиёжимиз қолмаган, балки олдиндан маълум бўлган уларни марҳумга боғлаб турувчи асллар улушини белгилаб, уни завул-арҳомларнинг ўзига кўчириб қўйишимиз осонроқдир».
 
Ушбу мазҳаб соҳибларига тўғри кўринган йўл шудир.
 
Учинчи мазҳаб қаробат аҳли мазҳаби. Учинчи мазҳаб қаробат аҳли мазҳаби бўлиб, улар завул-арҳомларнинг меросида асабалар меросига қиёсан қариндошлик даражасига, сўнгра қаробат қувватига эътибор қилишади. Меросхўрлардан қайси бири марҳумга яқинроқ бўлса, ўша улушга ҳақлироқ бўлади. Ушбу мазҳаб қаробат даражаси ва қувватига суянганлиги учун қаробат аҳли деб номланган. Бу мазҳаб соҳиблари, асабалар тақсимотида жиҳатларга бўлинганидек, завул-арҳомларни ҳам синфларга ажратишади. Аввало қариндошлик даражасини устун қўйиб, сўнгра қаробат қувватини эътиборга олишади ва худди асабалар ҳолатидагидек, «бир эркакка икки аёл улушича» қоидасини амалга оширишади. Бу мазҳаб Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг мазҳаблари бўлиб, ҳанафий уламолар шу раъйни олишган.
 
«Ислом шариатида мерос илми» китобидан
 
Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 августдаги 03-07/5163-рақамли ҳамда 2022 йил 27 сентябрдаги 03-07/7348-рақамли хулосалари асосида чоп қилинган.
 
 
Муаллиф
Шайх Муҳаммад Али Собуний
Таржимон
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Олам узра Ислом қуёши порлашидан олдин аёл киши жанг қила олмайди, оила шаънини ҳимоя қила олмайди, деган баҳоналар билан унга меросдан ҳеч нарса берилмас эди. давоми...

1177 14:42 / 07.02.2024
Завуларҳомларнинг мероси Хунасанинг мероси Ҳомиланинг мероси Йўқолган, чўккан ва том остида қолганларнинг мероси Завуларҳомнинг таърифи. .Арҳом, сўзи луғатда давоми...

1004 14:07 / 29 октябрь
Кишига мерос олиш имкониятини берадиган сабаблар учтадир 1. Ҳақиқий қариндошлик насаб боғланиши. Булар ndash отаона, фарзандлар, акаукалар, амакилар ва бошқалардир. давоми...

1908 12:19 / 28.05.2024
Мероснинг ярмига ҳақдор меросхўрлар бешта бўлиб, уларнинг биттаси эркак, тўрттаси аёлдир 1. Эр 2. Қиз 3. Ўғилнинг қизи 4. Отаона бир туғишган опасингиллар 5. Ота бир давоми...

2045 15:00 / 26.08.2024
Аудиолар

210981 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130240 14:35 / 11.08.2021