1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мерос

Муносахотларнинг ҳукмлари

14:23 / 03 октябрь 945 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муносаханинг таърифи
Муносаханинг ҳолатлари
Муносахани ижро қилиш йўли
Муносахага татбиқий мисоллар
Меросда тахоружнинг маъноси
Шариатда тахоруж тўғри бўладими?
Тахоруждаги амалнинг йўли
Тахоружга татбиқий мисоллар
 
Муносаханинг луғавий таърифи
 
Муносаха луғатда нақл қилиш (кўчириш), кетказиш деган маъноларни билдиради. Араблар «китобни насх қилдим» деса, «ундан бошқа нусха кўчирдим», дегани бўлади. Араблар «қуёш сояни насх қилди», яъни «кетказди», ҳам дейишади. Биринчи маънога қуйидаги оятда мисол бор:
 
ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ
 
«Биз қилган амалингизни ёзиб турган эдик» (Жосия сураси, 29-оят).
 
Бу – қилган амалларингизни нақл қилиб, ёзиб турган эдик, деганидир.
 
Иккинчи маънога ушбу оят мисол бўлади:
 
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ
 
«Оятлардан биронтасини насх қилсак ёки унуттирсак, ундан яхшисини ёки унга ўхшашини келтирурмиз» (Бақара сураси, 106-оят).
 
Оятни ўзгартирсак ёки тиловатини кетказсак, ҳукмини ўзгартирсак, деган маънодадир.
 
Истилоҳий маъноси. Мерос илми уламолари истилоҳида «муносаха» деб, баъзи меросхўрнинг мерос тақсим қилинишидан олдин вафот этиб қолиши ва унинг улуши бошқа меросхўрларга кўчиб ўтишига айтилади. Агар меросхўрлардан бири мерос тақсимланиб, ундан ўз улушини олишдан олдин вафот этса, унинг улушлари меросхўрларига кўчади. Шундай пайтда икки масаланинг ўртаси жамланиб, битта масала қилинади ва бу «жамловчи масала» деб аталади.
 
Муносаханинг уч хил ҳолати бор.
 
Биринчи ҳолат. Иккинчи марҳумнинг меросхўрлари айнан биринчи марҳумнинг меросхўрларининг ўзи бўлиши. Ушбу ҳолатда масала ўзгармайди. Уларнинг мерос олиш йўли бошқача бўлмайди. Мисол учун, бир киши вафот этиб, ортидан бешта ўғли қолган бўлса, сўнгра ўғиллардан бири вафот этиб, ортидан ака-укалари қолса, иккинчи марҳум, яъни ўғилнинг ортидан қолган ака-укаларидан бошқа меросхўри йўқ. Бу ҳолатда вафот этган ука аслида йўқ эди, деб эътибор қилинади ва меросни қолган тўрт ўғил орасида тақсимланади. Худди шунингдек, агар бир киши вафот этиб, ортидан учта туғишган опа-синглиси қолса ва улардан бири вафот этиб, шу икки сингилдан бошқа ҳеч ким қолмаса, бунинг ҳам ҳукми олдинги мисолнинг ҳукми билан бир хилдир.
 
Иккинчи ҳолат. Иккинчи марҳумнинг меросхўрлари биринчи марҳум меросхўрларининг ўзи бўлиб, шу билан бирга, уларнинг марҳумгача бўлган нисбатлари турли хил бўлиши.
 
Мисол учун, бир кишининг иккита хотини бўлиб, уларнинг биридан битта ўғли, иккинчисидан учта қизи бор эди. У вафот этиб, ортидан аёллари ва фарзандлари қолди. Сўнгра мерос мазкур қолганларга тақсим қилинмасидан олдин қизлардан бири вафот этиб қолди. Ушбу ҳолатда меросхўрлар аввалги марҳумнинг меросхўрлари ҳисобланадилар. Лекин биринчи масалада ўғил вафот этган қизга нисбатан ота бир ака бўлади. Иккита қиз эса туғишган опа-сингилга айланади. Шунинг учун бу ўринда тақсимот ўзгаради. Бизга ушбу ҳолатда янги иш қилиш, яъни икки масалани жамлайдиган жамловчини чақиришимиз лозим бўлади.
 
Учинчи ҳолат. Иккинчи марҳумнинг меросхўрлари биринчи марҳум меросхўрларидан бўлмаслиги ёки меросхўрларнинг баъзиси икки жиҳатдан, яъни биринчи марҳум ва иккинчи марҳум жиҳатидан мерос оладиган бўлиши. Ушбу ҳолатда ҳам мерос тақсимини жамловчи масаладан чиқариш лозим бўлади, чунки тақсимот меросхўрларга нисбатан турли хил бўлмоқда.
 
Муносаханинг ижро қилиш йўли. Муносахани ижро қилиш ва жамловчини чиқариш амалиётида қуйидаги бир неча босқичларни босиб ўтиш лозим бўлади:
 
1. Биринчи марҳум масаласини тасҳиҳ қилиш ва ҳар бир меросхўрга, улар ичига иккинчи марҳумни ҳам қўшиб улушини бериш.
 
2. Иккинчи марҳумга хос бўлган янги масалани ечиш. Сўнгра биринчи масаланинг қандай бўлишидан қатъи назар, иккинчи масалани тасҳиҳ қилиш.
 
3. Иккинчи марҳумнинг биринчи масаладаги улуши билан иккинчи масаладаги унинг меросхўрлари масаласининг тасҳиҳи орасини солиштириш.
 
4. Улар ўртасини солиштириш тамосул, тавофуқ ва табоюн нисбатида бўлади. Агар иккисининг ўртасида (яъни иккинчи марҳумнинг улуши билан унинг ортидан қолган бошқа меросхўрлар масаласи орасида) тамосул бўлса, икки масала биринчи тасҳиҳ билан тўғриланади.
 
Мисол. Бир киши вафот этиб, ортидан учта қизи, иккита туғишган синглиси, туғишган акаси қолди. Сўнгра иккита сингилдан бири вафот этиб, ундан худди қуйидаги шаклдагидек туғишган акаси ва туғишган синглиси қолди.
 
 
1-jadval
Изоҳ: Бу ердаги биринчи масалада меросхўрлар сони билан улушлари орасида табоюн бор. Демак, 3×4=12 бўлади. Сўнгра 12 ни масаланинг асли бўлган 3 га кўпайтирамиз. Чиққан натижа, яъни 36 биринчи масаланинг тасҳиҳи бўлади.
 
Иккинчи марҳумнинг улуши билан (у туғишган сингил бўлиб, унинг улуши 3 эди) иккинчи масаланинг асли (3 эди) ўртасида тамосул борлигини кўрамиз. Шу ўринда жамловчи масала биринчи масала тасҳиҳининг айнан ўзи, яъни 36 дан бўлади, чунки туғишган сингил оладиган улуш унинг ортида қолган меросхўрлар сонига бўлинади. Сўнгра иккинчи масаладаги меросхўрлар улушини биринчи масаладаги меросхўрлар улушига қўшамиз. Чиққан натижанинг тўрт бўлаги туғишган сингилга, саккиз бўлаги эса туғишган акага тегади. Қизларга 24 улуш қолади зиёда бўлмасдан, чунки улар вафот этган сингилга нисбатан аканинг қизлари бўлганлиги учун иккинчи масаладан мерос олишмайди. Улар завул-арҳом ҳисобланишади.
 
Мисол. Бир киши вафот этиб, ортидан хотини, отаси, онаси, ўғлининг қизи қолди. Сўнгра ўғлининг қизи вафот этиб, ортидан эри, онаси, учта қизи ва иккита ўғли қолди (2-жадвал)
 
 
 
2-jadval
Изоҳ: Ушбу масалада жамловчи биринчи масаланинг аслининг ўзи эканлигини кўрамиз. У 24 эди, чунки иккинчи марҳумнинг биринчи масаладаги улуши 12 бўлиб, унинг меросхўрларига хос бўлган иккинчи масаланинг асли билан тамосул бўлди, чунки у ҳам 12 дир. Ушбу ҳолат кабиларда (тамосул ҳолати) биринчи масаланинг аслини жамловчи қилиш қоидаси мавжуддир. Зеро, иккинчи марҳумнинг улуши унинг меросхўрларига қолдиқсиз бўлиняпти. Шундай экан, янги жамловчи масала чиқаришга ҳожат бўлмай, балки биринчи масаланинг ўзини жамловчи қилиб қўйилади.
 
Аммо агар икки масала ўртасида тавофуқ бўлса, иккинчи масала тасҳиҳининг вифқи (икки соннинг бошқа бир сонга бўлиниши) биринчи масаланинг тасҳиҳига кўпайтирилади. Ҳосил бўлган сон иккала масаланинг ҳам тасҳиҳи бўлиб, у жамловчи деб аталади.
 
Тавофуққа мисол. Бир аёл вафот этиб, ортидан эри, қизи, ўғлининг қизи, ўғлининг ўғли қолди. Сўнгра эр вафот этиб, ортидан битта хотини, онаси, ота бир иккита синглиси, она бир акаси қолди (3-жадвал)
 
3-jadval
 
Изоҳ: Бу масала 12 дан бўлади. Иккинчи масаланинг асли 12 дан 15 га авл бўлади. Иккинчи марҳумнинг улуши, яъни эрнинг улуши билан иккинчи масаладаги унинг меросхўрлари улуши ўртасида учдан бирда тавофуқ бор. Ўн бешнинг учдан бири беш бўлиб, уни аввалги масаланинг жамига (12 га) кўпайтирамиз. Чиққан натижа (60 иккала масала учун) жамловчидир.
 
Тавофуққа мисол. Бир киши вафот этиб, ортидан ота-онаси, хотини, бешта қизи қолди. Сўнгра ота вафот этиб, ортидан хотини, туғишган синглиси, она бир синглиси ва туғишган акасининг ўғли қолди (4-жадвал)
 
4-jadval
 
Изоҳ: Биринчи масаланинг асли 24 дан 27 га авл бўлади. Қизларнинг сони бешта бўлиб, улушлари 16 тадир. Демак, улушлари қизлар сонига бўлинмаганлиги учун улар ўртасида табоюн бор. Шунинг учун масалани тасҳиҳ қилиш лозим. Қизлар сонини масаланинг аслига кўпайтирамиз. Чиққан натижа масаланинг тасҳиҳи бўлади (5×27=135).
 
Иккинчи масаланинг асли 12 дан бўлиб, у (12) билан иккинчи марҳум улуши (20) ўртасида тўртдан бирда тавофуқ бор. 12 нинг (тўртдан бири) ¼ = 3 бўлади. Ушбу 3 ни биринчи масаланинг тасҳиҳи устига қўямиз ва биринчи масаланинг тасҳиҳининг ҳаммасига (135 га) кўпайтирамиз. Чиққан натижа (405) иккала масаланинг тасҳиҳи бўлган жамловчидир. 20 нинг (тўртдан бири) ¼ = 5 бўлади. Уни иккинчи масаланинг аслининг тепасига қўйиб, унга кўпайтирамиз. Сўнгра иккала масаладаги ҳар бир меросхўрнинг улушини вифқига (5 га) кўпайтирамиз. Шунда ҳар бир меросхўрнинг улуши чиқади.
 
Масаланинг тўғрилигига ишонч ҳосил қилиш учун биринчи масаладаги иккинчи марҳумнинг улуши (20×3=60) иккинчи масаладаги унинг меросхўрлари улушига тенг бўлиши керак (12×5=60). Шундан масаланинг тўғри эканлиги собит бўлади.
 
Агар иккиси ўртасида табоюн бўлса, иккинчи тасҳиҳнинг ҳаммасини биринчи тасҳиҳнинг жамига кўпайтиринг. Ҳосил бўлган натижа иккала масаланинг тасҳиҳи бўлади. Бу жамловчи ҳам деб аталади.
 
Биринчига кўпайтирилган иккинчи тасҳиҳнинг барчаси унга (биринчига) улушнинг бир бўлаги бўлади. Биринчидан бўлган иккинчининг улуши иккинчи тасҳиҳ учун улушнинг бир бўлаги бўлганидек.
 
Табоюнга мисол. Бир аёл вафот этиб, ортидан эри, ота-онаси, иккита қизи қолди. Сўнгра эр вафот этиб, ортидан туғишган синглиси, онаси, хотини ва она бир акаси қолди (5-жадвал)
 
5-jadval
 
Изоҳ: Биринчи масаланинг асли 12 дан 15 га авл бўлади. Иккинчи масаланинг асли 12 дан 13 га авл бўлади. Иккинчи марҳум, яъни эрнинг улуши уч (3) бўлиб, у ва иккинчи масаланинг ўртасида табоюн бор. Иккинчи масаланинг жамини биринчи масаланинг жамига кўпайтирамиз. Ҳосил бўлган натижа жамловчидир. Иккинчи марҳумнинг (эрнинг) улушини иккинчи масаланинг устига қўямиз. У улушнинг бир бўлаги бўлади. Ушбу бўлакни ҳар бир меросхўрнинг улушига кўпайтирамиз. Шунда жамловчидан меросхўрларнинг улуши ҳосил бўлади. Масаланинг тўғри эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун 3 ни 13 га кўпайтирамиз. Натижа 39 бўлади. Иккинчи масаладаги меросхўрлар улушининг жами 39 эди. Демак, масала тўғри.
 
Эслатма. Баъзан шу ўринда биттадан кўп жамловчи ҳам бўлиши мумкин. Бу бир киши вафот этиб, унинг мероси тақсимланмай туриб, иккинчи, учинчи, тўртинчи ва бешинчи кишилар вафот этганда бўлади. Шунда биз муносаха амалиётида тутган йўлимизнинг айнан ўзини бажарамиз. Иккинчи масаланинг тасҳиҳини биринчининг ўрнига, учинчи масаланинг тасҳиҳини иккинчининг ўрнига қўямиз. Токи вафот этганлар тугагунча ададни тўлдирамиз ва ҳосил бўлган ҳолатни «иккинчи жамловчи», «учинчи жамловчи» ва ҳоказо деб номлаймиз. Бунинг кўриниши қуйидаги жадвалда келади.
 
Иккинчи ва учинчи жамловчига мисол. Бир аёл вафот этиб, ортидан эри, она бир синглиси, туғишган амакиси қолди. Сўнгра эр вафот этиб, ортидан қизи, ўғлининг қизи ва ота-онаси қолди. Кейин қиз вафот этиб, ортидан момоси, иккита туғишган опа-синглиси ва она бир иккита акаси қолди (6-жадвал)
 
6-jadval
 
«Ислом шариатида мерос илми» китобидан
 
Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 августдаги 03-07/5163-рақамли ҳамда 2022 йил 27 сентябрдаги 03-07/7348-рақамли хулосалари асосида чоп қилинган.
 

     

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Али Собуний
Таржимон
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Асаба билғойр биров туфайли асаба бўлиш ва унинг ҳукми .Асаба билғойр, тўртта меросхўр билан чегараланади. Уларнинг барчаси аёллардир 1. Марҳумнинг қизи. давоми...

1323 16:13 / 12.11.2024
Учдан бирни олувчи меросхўрлар фақат иккитадир 1. Она 2. Она бир акаука ва опасингиллар икки ёки ундан кўп бўлишса. Биринчидан, она учдан бирни олиши учун иккита давоми...

1504 12:19 / 02.10.2024
1. Бир киши вафот этиб, ортидан тўртта қизи, отаси, онаси ва учта ўғлининг қизлари қолди. Ушбу меросхўрларнинг улуши қандай бўлади 4жадвал 4жадвал давоми...

928 12:41 / 24 июль
1. Аллоҳ таоло азиз Китобида шундай марҳамат қилади .Аллоҳ сизга фарзандларингиз борасида бир ўғилга икки қиз улушича деб давоми...

1423 19:00 / 10.01.2024
Аудиолар

210982 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130241 14:35 / 11.08.2021