
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Бургут баланд дарахтда ўтирган эди. У ўтирган чоғда ҳеч нарса қилмасди. Бир сафар уни ўша дарахт остида ўтирган кичик қуён кўриб қолди ва ундан сўради: «Ҳой бургут, мен ҳам сенга ўхшаб ҳеч нарса қилмай ўтирсам бўладими?»
Бургут унга: «Эй қуён, дарахт остидаги ерда ўтиришинг мумкин. Истасанг, ҳеч нарса қилма», деди. Шу онда маккор тулки қуённинг ортидан келиб унга ҳужум қилди ва уни еб қўйди. Бургут дарахт тепасидан буни кузатиб турганди. Шунда у деди: «Ҳеч нарса қилмай ўтиришни истасанг, баланд жойда ўтирган бўлишинг керак. Акс ҳолда емиш бўласан».
Демак, бошқалардан маслаҳат сўраган инсон ўзининг ҳолатини, имкониятини ҳисобга олиши керак экан.
«Вазиятларни бошқариш санъати» китоби асосида
Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади
Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2025 йил 17 мартдаги 03-07/1750-сонли рухсати асосида тақдим қилинди.