1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Аҳдга вафо шунчалик бўлар!

10:54 / 14.01.2022 3367 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳумо оталари билан бирга Мадинага, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг зиёратларига отланишди. Қурайш кофирлари уларни йўлда тутиб олишди ва то Мадинадан ортга қайтишга, ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан биргаликда жангга чиқмасликка келишишмагунча уларни қўйиб юборишмади.

Улар Мадинага келганларида Бадр ғазотига тайёргарлик кетаётганди. Шунда ота-бола Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан биргаликда ғазотга чиқишни хоҳлашди.

Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга бундай дедилар: «Ортга қайтинглар! Биз уларга берган аҳдимизга вафо қиламиз. Уларга қарши мададни эса Аллоҳдан сўраймиз!».

(Имом Муслим «Саҳиҳ»ларида ривоят қилганлар).

Ота-онам сизга фидо бўлсин, ё Расулаллоҳ!

Бу ривоятни ўқиган кунимдан бери ҳаяжондаман. Аҳдга вафо бўлса шунчалик бўлар!! Ваҳоланки.

1 Мушриклар билан битимни у зот тузмаганлар. Лекин «аҳдимизга» деб оддий мусулмоннинг ваъдасини зиммаларига олмоқдалар.

2 Асҳобларининг битимини ўзларига нисбат бериб «вафо қиламиз» демоқдалар. Дўстларимиз мусулмонларга муносабатда бу таълимотга жуда муҳтожмиз шу кунларда.

3 Ахлоқнинг юқори намунасини кўрсатиб бўлгач, эътиқоднинг ёрқин намунаси - Аллоҳга таваккулни очиқ намоён этмоқдалар: «Уларга қарши мададни эса Аллоҳдан сўраймиз!».

Мутолаа қилаётганим шайх Муҳаммад Тақий Усмонийнинг «Мақолоту Усмоний» китобида бундай гўзал ахлоқ намуналарига бот-бот дуч келаверганим учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг нақадар буюк зот бўлганларини карра-карра ҳис қиляпман!

Мубашшир домла Аҳмад

Муаллиф
Мубашшир Аҳмад
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймАллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинки, юртимиз ҳам моддий, ҳам маънавий жиҳатдан тараққий этиб боряпти. Бир томондан давоми...

5669 22:12 / 23.11.2017
Усмонлилар ҳукмронлиги даврида ажойиб одатлар, одобахлоқлар халқнинг турмуш тарзига сингиб кетган эди. Шулардан баъзиларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.Сув давоми...

4811 11:00 / 05.06.2022
Бир аёл кекса сотувчидан .Тухум неча пул,, деб сўради.Сотувчи .Донаси икки дирҳамдан, деди..Олтитасини ўн дирҳамга берсангиз оламан, бермасангиз, кетавераман, деди давоми...

6021 19:00 / 23.09.2021
ndash Фарзанд ва она ўртасидаги муносабатларнинг бардавом бўлиши учун нима тавсиялар бера оласизndash Бардавом муносабатга эришишнинг бир неча йўллари борndash Фарзанд давоми...

3427 09:00 / 28.05.2021