1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Андижонда туман-шаҳар бош имом-хатибларининг навбатдан ташқари тезкор йиғилиши ўтказилди

23:36 / 01.04.2025 1127 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 1 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирокида Андижон вилоятидаги туман-шаҳар бош имом-хатибларининг масжидларда хавфсизлик техникасига риоя қилишга бағишланган навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда масжид мўмин-мусулмонлар ибодат қиладиган жамоат жойи бўлгани туфайли унинг хавфсизлигини таъминлаш доимо долзарб вазифа экани таъкидланди. Жумладан, масжид хонақоҳлари, қўшимча бинолари, таҳоратхоналари ва буларга туташ ҳудудларда техник жиҳатдан осойишталикни таъминлаш устувор масала эканига алоҳида урғу қаратилди.

Муфтий ҳазратлари ҳудудлардаги барча масжидларнинг техник ва ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги, жумладан, иссиқ сув ҳамда иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизимлари ва қозонхоналарни тўлиқ  назоратдан ўтказишни тегишли масъулларга топширдилар. Шунингдек, янгидан бунёд этилаётган ва жорий таъмирланаётган жомеларда қурилиш-архитектура меъёрларига эътибор қаратиш зарурлиги алоҳида қайд этилди.

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари келгyсида Избоскан туманидаги масжид таҳоратхонасида бўлгани каби бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, масжид маъмуриятининг масъулиятини ошириш, ҳар бир объект ва техник хизмат кўрсатиш қурилмаларига алоҳида жавобгар шахс тайинлаш юзасидан кўрсатмалар бердилар. Шунингдек, мутасадди ташкилотларнинг мунтазам назоратидан ўтказиб туриш муҳимлигини билдирдилар.
Мамлакатимизда жойлашган масжидларда хавфсиз шароит яратиш, иссиқ сув ҳамда иссиқлик энергияси билан таъминлаш талабларини назорат қилишга оид Диний идора буйруғини бажариш алоҳида таъкидланди.

Баён этилган топшириқ ва кўрсатмалар республиканинг барча худудларидаги имом-хатибларга ҳам етказилиб, ижроси назоратга олингани  маълум қилинди.

Муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Жазоирда бўлиб ўтган илмий анжуманлардан бирида олимлардан бири Америкада ўтказилган тажриба ҳақида маъруза қилди. Тажрибачилар тўрт кишини танлашган бири араб давоми...

2007 19:30 / 25.02.2021
Тошкент шаҳридаги .Кўкча Оқтепа, жоме масжиди имомхатиби Абдуллоҳ домла Ғуломовга оталари Абдуғани ҳожи Ғуломовнинг вафоти муносабати билан у кишининг барча давоми...

1505 11:26 / 30.12.2025
2019йил 29июль куни Цингапур .CресcэнтРатинг, агентлигининг мусулмон меҳмондўстлиги хизматлари рейтинги юртимизда жорий этилиши муносабати билан тақдимот давоми...

1902 12:01 / 27.07.2019
Жорий 20212022 ўқув йили учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига абитуриентларнинг ҳужжатлари онлайн давоми...

5682 10:52 / 17.06.2021