1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Молик ибн Динор ва ғордаги киши

16:36 / 01 апрель 3525 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Ҳажга бордим. Кенг саҳрода юрсам, оғзида нон бўлагини тишлаган қарғани кўриб қолдим. Ўзимга ўзим: «Бу қарға оғзида нон бўлаги билан учади. Бунинг бир сабаби бўлса керак» дедим-да, унинг ортидан эргашдим. Қарға учиб бориб, бир ғорнинг олдига тушди. Мен ҳам ўша ғорнинг олдига бордим. Қарасам, оёқ-қўллари боғланган бир киши турибди. Ҳар қанча уринса ҳам арқонни ечолмаяпти. Нон бўлаги эса, унинг олдида турарди. Мен ундан: «Кимсиз? Қайси шаҳардансиз?» деб сўрадим.

У: «Мен ҳожиларданман. Ўғрилар менинг молимни, нарсаларимни олиб, ўзимни эса, кўриб турганингиздек, шу ерга боғлаб қўйишди. Бир неча кун очликка чидадим. Кейин Роббимга қалбим билан юзланиб: «Эй Ўзининг азиз Китобида: «Ёки музтар одам дуо қилганда, ижобат этадиган ва ёмонликни аритадиган» Зот! (Намл сураси, 62-оят). Мен ноилож қолдим. Менга раҳм қил!» деб дуо қилдим. Шу пайт Аллоҳ мана шу қарғани менинг олдимга таом билан юборди» дея жавоб берди.

Кейин мен уни арқондан ечдим. Иккимиз юриб-юриб, чанқадик. Ёнимизда сув йўқ эди. Саҳрога яхшилаб разм солдик ва бир қудуқни кўрдик. Қудуқ устида бир тўда оҳулар турарди. Дарҳол қудуқ олдига яқинлашдик. Оҳулар нарироққа қочиб, бир четда тўхтади. Қудуққа етиб бориб, қарасак, сув қудуқнинг тубида экан. Ҳаракат қилиб, сувидан олдик, ичдик. Кейин мен оҳуларга ҳам сув олиб чиқмагунимча бу ердан жилмайман, деб қасд қилдим. Шеригим иккаламиз қудуқнинг ёнидан бир жойни кавлаб, ўша жойга қудуқдан сув олиб, тўлдирдик. Иш битгач, қудуқ ёнидан узоқлашдик. Бизнинг узоқлашганимизни кўриб, оҳулар қудуқ ёнига кела бошлади. Келиб, ҳалиги сувдан ичиб, барчасининг чанқоғи босилди. Шу пайт менга: “Эй Молик, шеригинг бизга дуо қилиб, қалби ва нафси ила бизга юзланган эди, биз унинг дуосини ижобат қилиб, унга таом бердик, арқондан ечдик ва суғордик. Оҳулар ҳам бизга таваккул қилган эди, уларни ҳам суғордик» деган овозни эшитдим».

Ҳоний Ҳожининг «Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса» китобидан
Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2025 йил 4 мартдаги 03-07/1462-сонли рухсати асосида тақдим қилинди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Азбо исмли туялари бор эди. Жуда тез югурарди. Араблар туя мусобақасидан маза қилишарди. Қавмнинг пайғамбари ҳам давоми...

2165 09:00 / 19 август
Одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлдингиз. Маъруфга буюрасиз ва мункардан қайтарасиз ҳамда Аллоҳга иймон келтирасиз. Агар аҳли китоблар иймон давоми...

6409 20:36 / 13.11.2017
Соиб ибн Ақраъ розияллоҳу анҳу халифа ҳазрати Умарга Наҳованд жангида шаҳид бўлган кишиларни санади. У таниқли, кўзга кўринган кишиларнинг исмларини бирмабир давоми...

1882 07:36 / 15.12.2024
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Бандаларига неъмат ва яхшиликлар берган фазлу карамли Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Тўхтовсиз кечаю кундузни айлантириб турган Роббимизга давоми...

7540 18:39 / 10.06.2017
Аудиолар

211082 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130339 14:35 / 11.08.2021