1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Истаган туристик ташкилотлар мусулмон меҳмондўстлиги соҳасида бир қанча имтиёзларга эга бўлади

12:01 / 27.07.2019 1901 pdf Ўқиш режими + -

2019-йил 29-июль куни Цингапур «CресcэнтРатинг» агентлигининг мусулмон меҳмондўстлиги хизматлари рейтинги юртимизда жорий этилиши муносабати билан тақдимот ўтказилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар беради.

Рейтингга кўра юртимиз 2019-йилда «Жаҳон мусулмон сайёҳлик индекси»да 22-ўринда бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 10 поғона юқори натижа дегани. Маълумки, жорий йилнинг 21-23 февраль кунлари Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташабуси билан Бухорода ўтказилган «I Халқаро зиёрат туризми форуми» доирасида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси «CресcэнтРатинг» агентлиги ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик меморандуми имзоланиб, ушбу халқаро ташкилот билан келгусидаги истиқболли лойиҳалар бўйича келишувларга эришилди. Жорий йилнинг май ойида мазкур келишувлар доирасида «CресcэнтРатинг» агентлиги мусулмон меҳмондўстлиги хизматлари рейтингини мамлакатимиздаги туристик ташкилотларга жорий этиш юзасидан агентлик «Туризм хизматларини сертификатлаштириш маркази» ДУК билан шартнома имзолади. Мазкур баҳолаш рейтинг тизими ихтиёрий бўлиб, ундан фойдаланишда истаган туристик ташкилотлар мусулмон меҳмондўстлиги соҳасида бир қанча имтиёзларга эга бўлади. Жумладан. «CресcэнтРатинг» агентлиги томонидан туристик ташкилот ходимларига бепул малака ошириш курслари, «ҳалол туризм» йўналишидаги сертификатланган курсларга чегирма, туристик хизматларини халқаро миқёсда тарғиб қилиш, маҳаллий бозорда мусулмон меҳмондўстлиги талабларига жавоб берадиган ташкилот сифатида сайёҳларни жалб қилиш орқали даромадини ошириш каби имкониятлар тақдим этилади.

Ушбу рейтинг хизматларидан сайёҳлик агентликлари, меҳмонхоналар, овқатланиш масканлари, аэропортлар, вокзаллар, савдо-кўнгилочар масканлари фойдаланиши мумкиндир. Ушбу баҳолаш рейтингида халқаро экспертлар мусулмон сайёҳлар учун юқорида келтирилган туристик манзиллардаги яратилган қулайликлар ва уларнинг эҳтиёжларини инобатга олганлигига алоҳида эътибор қаратади. 2019-йилнинг 29-июль куни соат 10:00 да «Cитизен» меҳмонхонасида ўтказиладиган тақдимотда «CресcэнтРатинг» агентлигининг Бош ижрочи директори Фазал Бахардин жаноблари мазкур рейтинг тизими ҳамда ташкилот томонидан мусулмон меҳмондўстлиги хизматлари соҳасига оид консалтинг ва ўқув курслари ҳақида батафсил маълумот беради. Тақдимотда мусулмон меҳмондўстлиги хизматларини кўрсатувчи туристик ташкилотлар ҳамда юртимиздаги ОАВ вакиллари қатнашиши кутилмоқда.

Маълумот ўрнида «CресcэнтРатинг» агентлиги Жаҳон ҳалол туризм бозорида йирик экспертлардан саналади. Ташкилот 2015-йилдан бошлаб «Жаҳон мусулмон сайёҳлари индекси» (Глобал Муслим Травел Индех) рейтингини эълон қилиб келади. Мазкур рейтингга 130 та мамлакат аъзо бўлиб, унда 40 дан ортиқ мезонлар асосида мусулмон сайёҳлар учун таклиф этиладиган хизматлар баҳоланади.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islaminstitut.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мадинада ndash Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидларининг шимолий қисмига янги гиламлар тўшалди. Ушбу ташаббус Пайғамбаримиз масжиди маъмурлари давоми...

1827 13:56 / 17.12.2024
Бугун 4 январь куни устоз Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ хотирасига бағишланган .Қуръони Карим мусобақаси 1442, танловининг саралаш босқичига старт давоми...

2932 11:46 / 04.01.2021
Сайлов Фаластинда эмас, АлСалвадорда бўлади. Бу ҳақда IQNA хабар берди.Хабарда айтилишича, якшанба куни Марказий Америкадаги АлСалвадор республикасида давоми...

2815 14:51 / 05.02.2019
Миср давлатининг АлАксар вилоятида истиқомат қилувчи Абдуллоҳ Муҳаммад Ҳалил болалигида чиройли овозга эга бўлган ва 8 ёшида Қуръони Каримни тўлиқ ёд олган. Бу давоми...

2061 10:51 / 08.03.2021