1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мерос

Қачон бобо учун муқосама афзал бўлади?

14:07 / 21.03.2025 940 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муқосама бобо учун беш ўринда афзал бўлади:

1) Бобо билан туғишган сингил бўлса;

2) Бобо билан иккита туғишган опа-сингил бўлса;

3) Бобо билан учта туғишган опа-сингил бўлса;

4) Бобо билан туғишган ака бўлса;

5) Бобо билан битта туғишган ака ва битта туғишган сингил бўлса.

Биринчи кўринишда бобо молнинг ⅔ қисмини олади.

Иккинчи кўринишда бобо молнинг ½ қисмини олади.

Учинчи кўринишда бобо молнинг 2/5 қисмини олади.

Тўртинчи кўринишда бобо молнинг ½ қисмини олади.

Бешинчи кўринишда бобо молнинг 2/5 қисмини олади.

Ушбу кўринишларнинг барчасида бобо учун молнинг учдан бирини олишдан кўра муқосама афзалдир.

Қачон муқосама билан учдан бир тенг бўлади?

Қуйидаги уч кўринишда муқосама билан ҳамма молнинг учдан бирини олиш тенг бўлади:

1. Бобо икки туғишган ака-ука билан бўлса;

2. Бобо тўртта туғишган опа-сингил билан бўлса;

3. Бобо битта туғишган ака ёки ука ва иккита туғишган опа-сингил билан бўлса.

Мазкур уч суратда ҳам бобога тариканинг учдан бири муқосама билан тегади ва бу ҳамма молнинг учдан бирига тенгдир. Демак, бунда муқосама ва учдан бир улуш бир хил бўлиб, иккиси тенг бўлиб қолди, деймиз ва бобо шу иккисидан бирини олади.

«Ислом шариатида мерос илми» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 августдаги 03-07/5163-рақамли ҳамда 2022 йил 27 сентябрдаги 03-07/7348-рақамли рухсати асосида чоп этилган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Али Собуний
Таржимон
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ушбу икки мазҳаб ўртасидаги фарқ қуйидагичадир а аҳли танзил мазҳаби завуларҳомларни синфларга бўлишмайди, бир гуруҳни иккинчи гуруҳдан устун қўйишмайди. Аҳли давоми...

812 16:07 / 13.12.2025
Ўғиллар ва қизларга оид ҳукмлар 1. Аллоҳ таолонинг .Бир ўғилга икки қиз улушича..., деган қавли қуйидаги ҳукмларга далолат қилади bull агар марҳумнинг ортидан фақат давоми...

1580 10:57 / 21.02.2024
Масалаларни тўғрилаш ва меросни тақсимлаш Мерос уламоларининг наздида масаланинг асли Фарзларнинг биринчи тури frac12, frac14, Фарзларнинг иккинчи тури , , давоми...

1286 14:54 / 04.07.2025
Савол Нима учун эркакнинг улуши аёл киши улушининг икки баробарига тенг Жавоб Баъзилар гоҳида .Аёл киши эркакдан кўра заифроқ ва молга муҳтожроқ бўлатуриб, нима давоми...

1759 16:03 / 26.01.2024