1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Қай бири хавфли?

15:20 / 21 март 2115 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Барчамиз ҳаётимиз давомида нимадир касаллик билан оғриганмиз, беморлик ҳақида хабаримиз бор. Шунинг учун ҳам баданимиз саломатлигига доимий тарзда эътибор қаратамиз. Бутун эътиборимиз, ҳаракатларимиз, овқатланишимиз, ҳатто кўрадиган кўрсатувларимиз ҳам жисмоний саломатлигимизга қаратилган. Касалликларнинг турига қараб улардан қай даражада эҳтиёт бўлиш ҳақида ўйлаймиз, оғирроқ касалларни имкон қадар олдини олишга интиламиз, аммо доимий бир хатога йўл қўямиз. Хатоимиз шуки, энг катта эътибор талаб қиладиган, доимий назоратга муҳтож ва турли хил касалликларга чалинган бир аъзойимиз – қалбимизга умуман эътибор қаратмаймиз. Қалбимизда ўрнашган, саратонданда хавфли бўлган касалликларга умуман беэътибормиз. Унинг касалликлари оддий шамоллаш каби эмас, унинг касалликлари хавфли ўсимта каби қалбимизни эгаллаб, кундан-кунга катталашиб, борган сари авж олиб бизни жаҳаннам сари етакламоқда. Уларнинг номи саратон эмас, уларни табиблар текшира олмайди. Уларнинг номи кибр, риё, сумъа, ғийбат... Уларга ташхис қўювчи табиб эса ўзимиз... Нега бунчалар беэътибормиз?

Баданимиз саломатлиги учун тез-тез дам олиш масканларига борамиз, боғу роғлар ва тоғларни айланамиз. Саломатлик учун ўн кун, йигирма кунлаб алоҳида вақт ажратамиз, аммо қалбимизни даволашга кунда бир соат ҳам кўпдек туюлади. Руҳимизни тарбия қиладиган намозга ўн дақиқани ҳам кўп кўрамиз. Бир соат Қуръон ўқишга вақтимиз йўқ. Нега бунчалар хотиржаммиз? Жаҳаннамдан қўрқмаймизми? Ёки баданимиз куймайдиган жисмми?!

Азиз биродарим, Рамазон ҳам бизни тарбия қиладиган, қалбимиздаги ўсимталарни йўқотадиган табиб, дори ва шифодир. Табибнинг буйруқларини тўлиқ бажармасак, дорини вақтида қабул қилмасак тузалмаганимиз каби Рамазоннинг ҳақларига тўлиқ риоя қилмас эканмиз қалбимизни даволай олмаймиз. Ўн кун. Бу жуда оз муддат. Табибимиз жуда кучли ва ўта қимматбаҳо табиб. Ўн кун ундан фойдаланмасак, у бизни тарк этади ва биз касалликдан фалажланиб қоламиз. Фурсатни ғанимат билиб касалимизни аниқлайлик ва уни даволайлик. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек, жасадимизда бир гўшт бор, агар у тўғри бўлса бутун жасадимиз тўғри бўлади, агар у фасод бўлса бутун баданимиз фасод бўлади. Огоҳ бўлайлик, у бизнинг қалбимиздир!

«Рамазон соғинчи» китобидан олинди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2021 йил 11 февралдаги 03-07/905-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Исломда буюрилган, савоб олинадиган, рўзадорга мағфират ва жаннат эшикларини очадиган ҳақиқий рўза таомдан, ичимликдан ва аёлларга яқинлик қилишдан ўзини давоми...

2418 14:00 / 30.03.2023
Рўзадор кишига қуйидагилар суннатдир 1. Нафсни ёмон ниятлардан тўхтатиш 2. Фойдасиз ҳамда уятсиз сўзларни гапиришдан ва эшитишдан ўзини сақлаш 3. Биров билан давоми...

2502 09:43 / 05 март
Биринчи аломат Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлишича, қадр кечасининг аломати .Қуёш тонгдан нурсиз бўлиб чиқишидир,. Имом Муслим ривояти. Иккинчи давоми...

7178 11:30 / 08.04.2024
Қиёмул лайл ndash таҳажжуд намозларига ўзингизни одатлантиринг. Турли чалғитувчи смартфондаги бекорчи ўйинлар, телевизордаги кераксиз сериаллар нарсалардан давоми...

2853 13:22 / 25 февраль
Аудиолар

210982 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130241 14:35 / 11.08.2021