1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Рамазоннинг охирги ўн кунлиги бошланди

16:28 / 20.03.2025 2237 pdf Ўқиш режими + -

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар» дедилар.

Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (охирги) ўн кунлик кириб келса белбоғларини маҳкам боғлардилар, кечаларини тирилтирар ва аҳлларини уйғотардилар».

Имом Бухорий ривояти.

Қадр кечасининг

1 сонияси 23 соатдан афзал;

1 дақиқаси 58 кундан афзал;

1 соати 9 йилу 8 ойдан афзал;

1 кечаси 83 йилу 3 ойдан афзал.

Бу йилги Рамазон ойининг охирги тоқ кечалари:

21 кеча: 20 март (пайшанба)дан — 21 март (жума)га ўтар кечаси;

23 кеча: 22 март (шанба)дан — 23 март (якшанба)га ўтар кечаси;

25 кеча: 24 март (душанба)дан — 25 март (сешанба)га ўтар кечаси;

27 кеча: 26 март (чоршанба)дан — 27 март (пайшанба)га ўтар кечаси;

29 кеча: 28 март (жума)дан — 29 март (шанба)га ўтар кечаси.

Минг ойдан афзал ушбу кечани ғанимат билиб, уни тоат-ибодат билан ўтказишга ғайрат қилайлик.

Рамазоннинг охирги ўн кунлигида кўпроқ

зикр ва дуо қилинг;

Қуръон тиловат қилинг;

нафл намозларни ўқинг;

закотингизни беринг;

Аллоҳ таолонинг мағфирати ва раҳматини сўранг.

ҳар куни хайр-эҳсон қилинг;

фитр садақасини беринг!

Аллоҳим, раҳматинг ва марҳаматинг билан бизларни Рамазонга етказдинг! Ундан жаннатни қўлга киритиб, тақвомизни мустаҳкамлаб, қалбларимизни ислоҳ қилиб чиқишимизни насиб эт!

 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Саудия Арабистони янги ҳижрий йил учун улкан стратегик режани тақдим этди. Икки муқаддас масжид ишлари бўйича бошқарма бошлиғи шайх Абдураҳмон асСудайс давоми...

1908 14:37 / 20.07.2023
2024 йил 31 август куни мисрлик фазилатли шайх, мураббий, муҳаддис Мустафо Абу Сулаймон Надвий ҳазратлари бошчилигидаги бир гуруҳ меҳмонлар юртимизга ташриф давоми...

2494 11:36 / 01.09.2024
Қирғизистон Республикасининг Дин ишлари бўйича комиссияси директори Зоирбек Эргешовнинг маълум қилишича, сўнгги 28 йил ичида мамлакат бўйлаб 2500 та янги масжид давоми...

2499 12:05 / 22.01.2019
Остона сафари давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош давоми...

1132 14:07 / 04.10.2024