1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муфтий Нуриддин Холиқназар: Дунёвийлик даҳрийлик эмас, динийлик дунёвийликка зид келмайди!

17:48 / 27.02.2025 1096 pdf Ўқиш режими + -

Қадимий Хива шаҳрида ўтказилган Конфессиялар ишлари кенгашининг янгича форматдаги йиғилиши долзарб мавзулар муҳокамаси ва қизғин фикр-мулоҳазаларга бой бўлди.

Сўзга чиққан нотиқлар давлатимиз раҳбари бошчилигида виждон ва эътиқод эркинлиги, диний бағрикенглик, миллатлараро тотувликни таъминлаш, турли конфессиялар ўртасида ҳамжиҳатликни янада яхшилаш, бағрикенглик ғояларини тарғиб этиш борасида олиб борилаётган ишларни эътироф этдилар.

Кун тартибида бугунги янгиланишлар замирида Асосий қонунимиз ва унга асосланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг аҳамияти борасида ҳам тўхталинди. Жумладан, яқинда парламентимиз томонидан "Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати Концепцияси" қабул қилиниши, ҳужжат Президентимиз томонларидан имзоланиши муҳим воқеа эканига урғу қаратдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари йиғилишда нутқ қилиб, халқимиз азалдан бағрикенглик ва меҳмондўстлик фазилатлари билан танилгани, диёримизда турли миллат ва элатлар аҳил-иноқ яшаши, динимиз ҳам бундай ҳамжиҳатликни қўллаб-қувватлаши, турли дин ва турфа миллат вакилларига ҳурмат билан муносабатда бўлишга чорлашини оят-ҳадислар ва тарихий воқеалар билан баён этдилар.

Шунингдек, муфтий ҳазратлари мазкур концепция юртимизда эркинлик, тенглик, ижтимоий адолат ва бирдамлик мустаҳкамланишига хизмат қилишига эътибор қаратиш баробарида дунёвийлик даҳрийлик эмас, динийлик дунёвийликка зид келмайди, деган иборани алоҳида таъкидладилар.

Сайёр йиғилиш якунлари юзасидан «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Атроф муҳитни асраш ва «яшил» иқтисод» йилида амалга ошириш оид Давлат дастури» бўйича мурожаатнома қабул қилинди. Куннинг иккинчи қисмида, шаҳарнинг тарихий масканларига зиёрат уюштирилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Барчамизга маълумки, Наманган вилоятида жойлашган собиқ Машраб номли боғ ўрнида замонавий .Афсоналар водийси, парки қурилмоқда. Энг қувонарлиси, мазкур парк давоми...

2546 15:15 / 19.08.2020
Жорий йилнинг 27 декабрь куни Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида янги масжид фойдаланишга топширилди. Унга ислом оламидаги улуғ тобеинлардан бири давоми...

3901 10:00 / 28.12.2019
Яратганга шукрки, юртимизда янги масжидларни бунёд этиш, мавжудларини замонавий шаклда қайта барпо қилиш ишлари бардавом бўлмоқда.Тошкент вилояти Бекобод шаҳар давоми...

3216 10:04 / 09.10.2018
Жорий йилнинг 24 январ куни .Саййид Муҳйиддин махдум, ўрта махсус ислом билим юртининг иккинчи босқич, 92гуруҳ талабаси Муҳаммадризо қори Усмонов таълим муассасаси давоми...

552 18:35 / 26 январь