1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Бухорода янги масжид очилди

10:00 / 28.12.2019 3900 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 27 декабрь куни Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида янги масжид фойдаланишга топширилди. Унга  ислом оламидаги улуғ тобеинлардан бири «Абдуллоҳ ибн Муборак» номи берилди. Шу куни муҳташам масжидда илк маротаба жума намози адо этилди. Шукрона сифатида элга ош дастурхони ёзилди. Маросимда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими мудири Муҳаммадназар домла Қаюмов, уламолар, имом-хатиблар иштирок этиб, ҳудуд аҳолисини янги масжид билан қутлашди.

Қоровулбозор туманида шу вақтгача масжид йўқ эди. Бугунги кунда туманда 19 000 аҳоли истиқомат қилади. Аҳолининг кўп қисми жамоат намозларини адо этиш учун тумандан 50 км масофада жойлашган Когон туманидаги масжидларга қатнар эди. Бу албатта кўпчиликка қийинчилик туғдирар, айниқса кексалар учун мушкул ҳолат эди. «Туманимизда ҳам масжид бўлса эди», дея орзу қилишар эди.

Ниҳоят бу борада қилинган ҳатти-ҳаракатлар, уринишлар зое кетмади. Аҳолининг бир неча бор қилган мурожаатлари инобатга олиниб, маҳаллий ҳокимлик томонидан масжид қурилиши учун «Тинчлик» маҳалласи ҳудудидан ер ажратилди.

Халқ ҳашари йўли билан бу жойда замон талабларига жавоб берадиган ва намозхонлар учун қулай шароитларга эга 450-500 кишилик сиғимга эга бўлган масжид қурилди. Тегишли ҳужжатлар тайёрланиб, вилоят адлия бошқармасидан давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида гувоҳнома олинди. 

Қишлоқ аҳолисининг севинчи чексиз. Тиллари-ю диллари шукронада, дуода. Кўп йиллик армонлар бугун барҳам топди. Энди уларнинг ҳам ўз масжидлари, имом-хатиблари бор. Қорвулбозорда яна азон баралла янгради. Ҳақ таолонинг раҳматлари азон садолари етиб борган жойларгача сакинат ила нозил бўлди, гўё. Бу азон ҳудуд аҳолиси учун нажот чақириғи, маърифат, тарбия, илоҳий раҳматнинг даъвати бўлиб қайтиб келди. Зеро масжидлардан Аллоҳ таолонинг раҳмат нурлари таралиб туради. Ибодат, маърифат, биродарлик маскани бўлиб, мусулмонлар эътиқодини мустаҳкамлашга, ахлоқининг гўзаллашишига, ёмонликлардан узоқда бўлишига сабаб бўлади.

Шу билан Ўзбекистондаги масжидлар сони 2066 тага етди. Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг ўзида 10 та янги масжид очилиб, фаолият юрита бошлади.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 апрель куни глобал инқироз ва пандемия шароитида мамлакатимиз аҳолиси бандлиги масалаларига бағишланган давоми...

1591 21:25 / 22.04.2020
Германияда ёшлар орасида олиб борилган тадқиқотлар натижаларига кўра, ҳар тўрт нафар ёшдан учтаси масжидлар қурилишини қабул қилган, деб хабар беради IQNA.FORSA давоми...

2762 07:30 / 06.03.2019
Бугун, 1 май куни Озарбайжоннинг Боку шаҳрида Тинчлик ва глобал хавфсизлик йўлидаги мулоқотrdquo мавзусида Бутунжаҳон маданиятлараро мулоқотининг VI форуми ўз давоми...

1464 18:58 / 01.05.2024
2830 март кунлари Москва ва Грозний шаҳарларида бўлиб ўтган халқаро Ислом ndash тинчлик ва бағрикенглик дини, конференцияси якуни бўйича резолция қабул қилинди, деб давоми...

2330 11:00 / 01.04.2019