1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳаж ва Умра зиёратчиларидан менингитга эмланиш сертификати талаб қилиш бекор қилинмаган

13:40 / 12 февраль 1126 pdf Ўқиш режими + -

Умра ва Ҳажга борувчилардан менингитга қарши вакцина олганлик ҳақида ҳужжат талаб қилиниши бекор қилингани йўқ, деб маълум қилди Санэпидқўмита. Тартиб ўз кучида эканини Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳам Kun.uz’га тасдиқлади.

Тармоқларда Ҳаж ва Умра зиёратларига боришда менингитга қарши вакцина сертификатини сўраш талаби бекор қилингани ҳақида хабар тарқалганди. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини, Саудия Арабистони Умра ва Ҳаж зиёратларига борувчилардан менингитга қарши эмланганлик ҳужжати талаб қилишни расман бекор қилмаганини маълум қилди.

«Мамлакатимизга юқумли касалликларнинг четдан кириб келишини олдини олиш ва эпидемиологик барқарорликни сақлаб қолиш мақсадида зиёратчиларни менингитга қарши эмлаш тавсия этилади», – дейилади қўмита хабарида.

Kun.uz мухбири Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги элчихонаси билан боғланиб, вазиятга ойдинлик киритди. Маълум қилинишича, Умра ва Ҳаж зиёрати учун келадиганларга менингитга қарши эмланиш – Саудия Арабистони соғлиқни сақлаш вазирлиги талаби ва у ўз кучида қолмоқда. «Диний идора томонидан лицензия асосида фаолият юритувчи турфирмалар зиёратчиларни Умрага олиб боришида эмланганлик ҳақида сертификат зарур. Бу зиёратчилар учун мажбурий талаб. Шу билан бирга қиролликка бошқа мақсадларда, сайёҳлик визалари билан киришда вакцина талаб қилинмайди», – деди элчихона расмийси.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил феврал ойи бошидан Умра амалларини бажариш учун Саудия Арабистонига борадиган зиёратчилардан менингитга қарши эмланганлик ҳақидаги ҳужжат талаб этилиши эълон қилинганди. Бу ҳақда Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳужжат қабул қилганди.

 

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилнинг 6март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси мажлислар залида Вақф фонди томонидан диний таълим муассасаларининг ўқитувчи, техникходим ва давоми...

1898 14:36 / 07.03.2023
Дания пойтахтида Қуръон ёқиб юборилган бир қанча акциялар ўтказилди, бу араб давлатларида норозиликларга сабаб бўлмоқда. АрРиёд диний таълимотлар ҳақорат давоми...

1634 19:24 / 30.07.2023
Мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари сафига яна бир янги нашр қўшилди .Hilolnashr, нашриётматбаа мажмуаси муассислигида .Ҳилол, илмиймаърифий, ижтимоийадабий давоми...

3271 09:56 / 10.04.2019
.Ҳазрат Навоийни англаш сари, мавзусидаги туркум суҳбатларимизнинг навбатдаги сони бугун бўлиб ўтади.Унда Тасаввуф шеъриятиrdquo мавзуси ёритиб берилади.Суҳбатни давоми...

1696 09:37 / 02.04.2021
Аудиолар

211009 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130269 14:35 / 11.08.2021