1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар ҳаёти

Ҳофиз ибн Манда: Муслимнинг китобларидан кўра саҳиҳроқ китобни билмайман

15:20 / 12 февраль 1222 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдурраҳмон ибн Абу Ҳотим айтганлар: «Муслим – ҳофиз, сиқа. Райда у кишидан ҳадис ёзиб олганман. Отамдан у киши ҳақларида сўралганда, «Садуқ», – деганлар».

Ҳофиз Абу Қурайш айтганлар: «Муҳаммад ибн Башшорнинг: «Дунё ҳофизлари тўртта: Райда Абу Зуръа, Найсобурда имом Муслим, Самарқандда Абдуллоҳ Доримий, Бухорода Муҳаммад ибн Исмоил», – деганларини эшитдим».

Абу Амр ибн Ҳамдон айтганлар: «Ҳофиз ибн Уқдадан Бухорий ва Муслим тўғриларида: «Қайсилари олимроқ?» – деб сўрадим. «Бухорий ҳам олим, Муслим ҳам олим», – дедилар. Саволни бир неча марта такрорладим. «Эй Абу Амр, Муҳаммаднинг Шом аҳлидан ёзиб олган ҳадисларида айрим янглишишлар бор. Муҳаммад уларнинг китоблари билан танишиб чиққан ва бир ровийни бир ўринда куняси билан, бошқа ўринда эса исми билан келтирганлар. Шу сабаб баъзида бир кишини иккита одам деб ўйлаш эҳтимоли йўқ эмас. Аммо Муслимнинг ривоятлари бундай иллатлардан холи. У киши санаддаги ровийларнинг исмларини тўлиқ ёзганлар. Мақтуъ ва мурсалларни ёзмаганлар», – дедилар».

Мақтуълардан мақсад – саҳобий ва тобеъинларнинг фиқҳ ва тафсир борасида айтган сўзларидир.

Ҳофиз Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Яъқуб ибн Ахрам: «Найсобур учта мардни тақдим этди: Муҳаммад ибн Яҳё, Муслим ибн Ҳажжож, Иброҳим ибн Абу Толиб», – деганлар.

Ҳусайн ибн Муҳаммад Мосаржисий айтганлар: «Отам имом Муслимнинг: «Ушбу «Муснади саҳиҳ» китобимни эшитган уч юз мингта ҳадисларимдан сайлаб ёздим», – деганларини эшитган эканлар».

Ибн Манда айтганлар: «Муҳаммад ибн Яъқуб Аҳрамнинг: «Бухорий ва Муслим билмаган саҳиҳ ҳадис деярли йўқ», – деганларини эшитдим».

Ҳоким айтганлар: «Абу Абдурраҳмон Суламийнинг: «Юзлари гўзал, либослари чиройли, саллаларининг печи (учи) елкаларининг ўртасига тушириб қўйилган бир шайхни кўрдим. Бу киши имом Муслим эканлар. Султоннинг ёрдамчилари у кишининг ёнларига келиб: «Амирул мўминин имомликка ўтиб, намоз ўқиб беришингизни буюряптилар», – дейишганда, имом Муслим имом бўлиб, такбир айтиб, намоз ўқиб бердилар», – деганларини эшитдим».

Аҳмад ибн Салама: «Муслим ибн Ҳажжож «Саҳиҳ»ларини ёзганларида 15 йил у киши билан бирга бўлдим. Китобларида 12 минг ҳадис бор», – деганлар.

«Саҳиҳи Муслим»да такрори билан 12 минг ҳадис бор. У киши бир ривоятда: «Бизга Қутайба айтиб берди, Ибн Рамҳ хабар берди», – десалар, санад иккита бўлгани туфайли лафзлари бир хил ёки бир сўзда фарқ қилгани учун уни иккита ҳадис ҳисоблаганлар.

Ҳофиз ибн Манда айтганлар: «Ҳофиз Абу Али Найсобурийнинг: «Осмон гумбази остида Муслимнинг китобларидан кўра саҳиҳроқ китобни билмайман», – деганларини эшитдим».

Маккий ибн Абдон айтганлар: «Муслимнинг: «Бу «Муснад»имни Абу Зуръага кўрсатдим. Ундаги иллатли ва нуқсонли ҳисоблаган ҳадисларини чиқариб ташладим. У киши саҳиҳ (камчиликлардан холи) деганларинигина сақлаб қолдим. Муҳаддислар икки юз йил ҳадис ёзсалар ҳам, ушбу «Муснад»га асосланадилар», – деганларини эшитдим. Муслимдан Али ибн Жаъд тўғриларида сўрадим. «У киши сиқа, лекин жаҳмий бўлганлар», – деб айтдилар.

Муҳаммад ибн Язид тўғриларида сўрадим. «У кишидан ҳадис ёзиб олинмайди», – дедилар.

Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ва Абдурраҳмон ибн Бишр тўғриларида сўрадим, улар «сиқа», – дедилар.

Қатан ибн Иброҳим тўғриларида сўраганимда, «У кишининг ҳадислари ёзилмайди», – дедилар».

Абу Аҳмад Ҳокимга Абу Бакр Муҳаммад ибн Али Нажжор, у кишига Иброҳим ибн Абу Толиб айтганлар: «Муслимга: «Сиз «Саҳиҳ»ингизда Аҳмад ибн Абдурраҳмон Ваҳбийдан анча ҳадис ривоят қилгансиз. Ваҳоланки, у кишининг ким эканликлари ҳаммага аён-ку», – деганимда, Муслим: «Мен Мисрдан қайтганимдан кейин шундай ҳолат содир бўлган», – дедилар».

«Саҳиҳи Муслим»да олий санадли ҳадислар оз. Чунончи: Қаънабийнинг Афлаҳ ибн Ҳумайддан қилган ривояти, Ҳаммод ибн Салама, Ҳаммом, Молик ва Лайснинг ривоятлари ва бошқалар. «Саҳиҳи Муслим»да Шуъбадан, Саврийдан, Исроилдан келган олий санадли ҳадислар йўқ. Ўз навбатида нафис, пурмаъно бу китобдан ҳадис ҳофизлари ниҳоятда ҳайратга тушганлар. Улар бу китобни имом Муслимнинг ўзларидан эшитмаганлар.Ўзлари ҳадис китобларидан имом Муслим ривоят қилган ҳадисларнинг олий санадлиларини қидирганлар. Имкон қадар ровийларини битта-иккитага камайтириб, ҳадис ривоятининг олий даражаларини топдилар ва уни бир китоб қилиб «Мустахраж ала Саҳиҳи Муслим» деб номладилар. Бу ишни кўп ҳадис чавандозлари амалга оширдилар. Улар: Абу Бакр Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Ражо, Абу Авона Яъқуб ибн Исҳоқ Исфаройиний (ўз китобларида қўшимча қилган баъзи матнлар аҳли ҳадис наздида енгил саналади).

«Машҳур даҳолар сийрати» китобидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Али ибн Ҳасан ибн Абу Исо Ҳилолий ёшлари имом Муслимдан катта 2. Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб Фарро шайхларидан. Аммо Фарродан .Саҳиҳ,ларида ҳадис ривоят давоми...

1742 13:44 / 19 январь
Муҳаммад Мустафо Аъзамий билан профессор, доктор Ражаб Шантурк суҳбатиДевбанд Ҳиндистон, Азҳар Миср, Кэмбридж Англия давлатларига илм талабида сафар қилган давоми...

5610 23:02 / 27.12.2017
Муҳаммад Мустафо алАъзамий билан Профессор, доктор Ражаб Шантурк суҳбатиР. Шантурк Бу устозларнинг умумий хусусиятларимиди Отангиз ҳам шундаймидиларАъзамий Ҳа, давоми...

4234 14:51 / 08.01.2018
Қуръони Карим ходими, устоз Яҳё қори Турдиев 1930 йил 21 декабрда Шарқий Туркистоннинг Қашқар вилояти Янгисор шаҳрида зиёли оилада таваллуд топган. У 1943 йил Қуръони давоми...

3317 00:38 / 11 июль
Аудиолар

210990 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130250 14:35 / 11.08.2021