1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

“Вақф” фондининг келгуси фаолиятига доир муҳим вазифалар белгиланди

17:13 / 23.01.2025 1306 pdf Ўқиш режими + -

Шу йил 22 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раисликларида “Вақф” хайрия жамоат фонди Васийлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Фонднинг ўтган йилдаги иш фаолияти ҳисоботи, хайрия ишлари кўлами ва келгусидаги истиқболли дастурлари кўриб чиқилди.

Сўзга чиққан нотиқлар Фонд томонидан кам таъминланганларни қўллаб-қувватлаш, хусусан, камбағал оилалар фарзандларини касб-ҳунарга ўргатиш, беморларни даволаш, ногиронларни реабилитация қилиш, ўқув юртларида ўқиётганларнинг тўловларини қоплаш ва ёрдамга муҳтож инсонларга озиқ-овқат, кийим-кечак, маиший техникалар улашиш борасида қилинган салмоқли ишларни юқори баҳоладилар.

Айниқса, турар жойга эҳтиёжи бўлган фуқароларга тўлиқ жиҳозланган уйлар қуриб берилгани, ҳудудларда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилалар учун болалар боғчаси, тикув, қандолат цехлари, сартарошхона, нонвойхона ва ўқув марказлари фойдаланишга топширилгани, бепул тиббий кўрикдан ўтказилгани, ёрдамга муҳтож оила фарзандларига ўқув қуроллари тарқатилгани ва чекка ҳудудларда қудуқ қазиб, сув чиқариш ишлари амалга оширилгани ҳамда ўқув марказлари, тиббиёт муассасалари ва хорижий ҳамкорлар билан алоқалар ҳам эътироф этилди.

Шунингдек, Фонд олдида турган муҳим вазифалар, 2025 йил учун даромад ва харажатлар сметаси, ишлар режаси ва истиқболли дастурлар лойиҳалари йиғилиш иштирокчилари томонидан муҳокама қилинди.

Муфтий ҳазратлари Фонднинг келгуси фаолиятида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган аҳоли қатламини қўллаб-қувватлашни кенгайтириш, меҳр-мурувват тадбирлари салмоғини ошириш ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан ҳамкорликда хайрия лойиҳаларини ривожлантириш кабиларни таъкидладилар. 

Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов Фонд фаолиятини оммалаштириш, кўчмас мол-мулклардан самарали фойдаланиш, хорижий илғор тажрибаларни ўрганиш ва маблағлар айланмасида шаффофликни таъминлаш кабиларга урғу қаратди.

Йиғилишда тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Абдураҳмон қори ибн Абдуллоҳ ибн Файзуллоҳ ҳозир 9 ёшда.Ёш бўлишига қарамай, 9 та қироатдан ижоза соҳиби бўлганШу билан бирга, 1400 та ҳадиси шарифни ҳам ёд олганШайх давоми...

2187 00:08 / 17.04.2022
Англиянинг Бирминҳем шаҳри ҳокимиятининг рухсати билан янги Қуръон ўқув марказининг қурилиши бошланади. Бу ҳақда IQNA хабар беради.Марказнинг қурилиши кўплаб давоми...

2088 11:30 / 16.05.2019
Жорий 20212022 ўқув йили учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига абитуриентларнинг ҳужжатлари онлайн давоми...

5682 10:52 / 17.06.2021
Германиянинг Гамбург шаҳри яқинидаги .Вайсал Қароний, номидаги масжидга чоршанба куни номаълум шахслар томонидан ҳужум уюштирилган. Бу ҳақда iqna хабар давоми...

2055 10:30 / 06.07.2019