1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳанафийлик

Фиқҳий ихтилофлар

14:47 / 24 январь 1214 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ихтилоф илмида ички ва ташқи ихтилофлар мавжуд экан, бу фиқҳнинг мослашувчанлигини, ҳар қандай замон ва маконнинг талабига жавоб бера олишини, универсаллигини таъминлайди. Лекин бугунги кунда «Ягона фикр бўлиши керак, ихтилофни буткул йўқотиш керак!» деган фикр натижасида сиз бошқаларни тўғри қабул қила олмай қоласиз. Ким сизга бирор фиқҳий масалада хилоф қилса, у билан хайрихоҳ бўлиб яшай олмайсиз, чунки нариги томоннинг сўзини умуман қабул қилмайсиз. Масалан, у сизга намозда қўлларни кўтариш бўйича, тасбеҳ ишлатиш бўйича, тавассул бўйича хилоф қилади. Буларнинг барчаси фиқҳий ихтилофлар, холос. Бу ҳолатда нари борса унинг сўзи хато бўлади. Хато ёки тўғрилигини эса Аллоҳнинг Ўзигина билади. Юқоридаги фикрни айтаётганларнинг гапига кўра, уларга мухолиф бўлган одамнинг сўзи залолат бўлади, чунки уларнинг наздида ҳақ, яъни тўғри йўл битта бўлади, яъни бу дунёнинг ўзида ҳақ битта бўлади. Биз ҳам Аҳли сунна сифатида «Аллоҳнинг наздидаги ҳақ битта бўлади, лекин дунёда ҳақ бир нечта бўлиши мумкин», деймиз. Мана шундай деб ҳисобламагани учун улар бошқаларнинг фикрини қабул қилмайди. Бу эса қаттиққўлликка, оғирликка олиб боради, гоҳида такфирга ҳам етаклайди. Натижада мусулмонлар орасида бир-бирини такфир қилиш (кофирга чиқариш) кенг ёйилади. Бунинг сабаби нима экан? Бошқанинг фикрини, ҳеч қандай ихтилофни қабул қилмаслик, биз юқорида айтиб ўтган жиҳатларга эътибор бермасликдир.

Бу фиқҳнинг универсаллиги ҳақидаги гаплар эди. Кўриб турганингиздек, бу универсаллик мазҳаблар ўртасидаги ихтилофлар сабабли юзага келди. Ҳозирги кунда фиқҳда фақат ягона фикр бўлиши керак, деб даъво қилиб, ихтилофни тўғри қабул қилмаётганлар ўз қилмишлари натижасида кўпчилик инсонларни ҳақдан адашганга ва ҳатто кофирга чиқаришмоқда. Бу уларнинг фиқҳга ўта оғир ёндашиб, ортиқча ташаддуд, яъни қаттиққўллик қилганининг оқибатидир.

 «Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 16 апрелдаги 03-07/2009-рақамли хулосаси асосида тайёрланган.

 

 

Муаллиф
Шайх Салоҳ Абул Ҳож
Таржимон
Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Усулни усул қоидалари билан, ақоидни ақоид қоидалари билан, сийратни сийрат қоидалари билан текширинг. Ўша фан аҳли ишлаб чиққан шартлар билан кўриб чиқинг. Ҳатто давоми...

510 13:13 / 18 октябрь
Аҳли раъй ва аҳли ҳадисларга боғлиқ фикрлар, ҳадиснинг нақл қилиниши, хусусан, ҳадисни нақл қилишда ҳанафий мазҳабининг бошқа мазҳаблардан фарқи ҳақида давоми...

1069 14:46 / 15 май
Биринчи ҳижрий асрнинг иккинчи ярми ва иккинчи ҳижрий асрда Ислом дини дунё бўйлаб кенг тарқалди. Турли араб бўлмаган халқлар ҳам мусулмон бўлдилар. Табиийки, давоми...

6290 20:45 / 24.04.2018
Бугун биз кўриб турган фиқҳ биринчи навбатда муҳаддисларнинг йўлига эмас, фақиҳларнинг йўлига суянади. Ҳанафий мазҳаби ҳақида гапирсак, мусулмонларнинг 43 фоизи давоми...

577 13:33 / 24 сентябрь
Аудиолар

213421 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132636 14:35 / 11.08.2021