1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

9 та қироатдан ижоза соҳиби бўлган Абдураҳмон қори ибн Абдуллоҳ ибн Файзуллоҳ

00:08 / 17.04.2022 2187 pdf Ўқиш режими + -

Абдураҳмон қори ибн Абдуллоҳ ибн Файзуллоҳ ҳозир 9 ёшда.

Ёш бўлишига қарамай, 9 та қироатдан ижоза соҳиби бўлган!

Шу билан бирга, 1400 та ҳадиси шарифни ҳам ёд олган!

Шайх Алижон қоридан Абдураҳмон қорининг бу қобилияти ҳақида сўралганида, устоз шундай жавоб берган: «Алҳамдулиллаҳ, менинг фарзандларим ҳам ҳофизи Қуръон бўлиб етишишди. Аммо Абдураҳмон қорининг ҳифзда моҳирлигининг боиси эса, укам Абдуллоҳ қорининг Қуръон учун қилган хизматларидир. Мен 30 йил давомида Қуръон илмини ўрганиб, уни тарқатишга ҳаракат қилдим. Аммо Абдуллоҳ қори Қуръон хизматини мендан ҳам олдин бошлади. Натижада иккала фарзанди ҳам Қуръон ҳифзида моҳир бўлди. Катта ўғли Муҳаммад Жаъфар ҳам 11 ёшида машҳур шайхлардан қироат бўйича ижоза олган, шунингдек, 1350 та ҳадисни ёдлашга муваффақ бўлган».

Дарҳақиқат, «مَنْ خَدَمَ خُدِمَ», яъни «Ким хизмат қилса, хизмат кўради», деган ҳикмат бежизга айтилмаган.

Аллоҳ таоло Абдураҳмон қорининг илми ва ҳифзига барака ато қилсин! Халқига, бутун умматга хайрли хизматлар қилишни насиб этсин!

Манба: AlQuranuz

Мавзуга оид мақолалар
Президент Шавкат Мирзиёев 29 январь куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди. Бу мажмуа тарихимизда давоми...

1769 22:11 / 29.01.2025
2021 йил 08 февраль куни Вақф хайрия жамоат фонди раҳбари Яҳё домла Абдураҳмонов .Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти,га ташриф буюрди. Бу ҳақда билим юрти матбуот давоми...

2102 10:34 / 09.02.2021
2019 йил 23 ноябрь куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, мажмуасида рабиъул аввал ойи муносабати билан .Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг Расули, мавзусида мавлид давоми...

4003 09:13 / 24.11.2019
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида қурилаётган Ислом цивилизация марказини кўздан кечиргани хабар қилинган эди. Давлат раҳбари ташриф вақтида бир қатор давоми...

1395 23:10 / 31.01.2021