1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Исломга бағишланган умр» фильмини биргаликда тарғиб этайлик!

14:28 / 16.04.2022 3163 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 16 апрель куни фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг ибратли ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилувчи «Исломга бағишланган умр» номли ҳужжатли фильмнинг тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тарғибот тадбирига юртимизнинг таниқли уламолари, жумладан,  Исҳоқжон домла Бегматов, Муҳаммад Шокир домла Умарали, Исмоилжон домла Муҳаммад Содиқ, Аброр Мухтор Алий домла, Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид, Муҳаммад Одил Ҳамид, спорт шарҳловчиси Хайрулла Ҳамидов, Qur’on ТV илмий-маърифий онлайн телеканали бадиий раҳбари Жамшид Назаров, «Najot ta’lim» ўқув маркази раҳбари Темур Адҳамов, медиа оламидаги таниқли блогерлар, мухлислар, шогирдлар ташриф буюрдилар. 

Тадбир анъанага мувофиқ Қуръони Карим тиловати билан бошланиб, устозлар томонидан дуолар қилинди. 

Сўнгра анжуманни очиб бериш учун мезбон сифатида Исмоил домла Муҳаммад Содиқ сўзга чиқдилар ва ташриф буюрган барча меҳмонларга ташаккур изҳор этдилар.

Кейин устоз Исҳоқжон домла сўзга чиқиб, ушбу ҳужжатли фильмни кенгроқ оммага тарғиб қилиш, интернет оламини юртимиз уламоларининг диний-маърифий аудио, видео, матн кўринишидаги маълумотлари билан янада бойитиш, бу йўлда хизмат қилиш, зеро, ёшларимизни турли оқимлар таъсирига тушиб қолишдан сақлашда ушбу хизмат жуда катта аҳамиятга эга эканини таъкидлаб ўтдилар. 

Суҳбатдан сўнг «Исломга бағишланган умр» номли ҳужжатли фильмнинг тасвирга олиш жараёнлари акс этган «фильм ҳақида фильм» катта экранда тақдим этилди. Ушбу видеолавҳада ижодий гуруҳнинг уюштирган сафарлари, тайёрланиш жараёнидаги чеккан заҳматлари, шайх ҳазратларининг оила аъзоларидан олинган тавсия маслаҳатларини кўриш мумкин. 

Сўнгра фильм режиссёрларидан Абдулҳай Жамшид сўзга чиқиб ўзининг ҳужжатли фильмнинг бошланиш жараёни ҳақидаги хотираларини йиғилганларга сўзлаб берди. У ўз нутқида ҳаяжонланиб шундай деди: «Фильмни суратга олишга киришишдан олдин Исмоил домла ва Фозил ака билан учрашдик ва фильм ҳақида маслаҳатлашдик. Ижодий жамоани йиғиш масъулияти менга топширилди. Ўша пайтда бу ишга биз муносибмикинмиз дея Аллоҳ таолога кўп дуолар қилдик. Ҳазратнинг китобларини ўқиб, ҳазрат Аллоҳ таолога қандай боғланган бўлсалар, биз ҳам шундай боғланайлик дедик. Бир куни тушимга ҳазрат кирдилар ва ижодий жамоа аъзоларининг номини бирма-бир айтиб чақирдилар».

Сўнгра Аброр Мухтор Алий домла нутқ қилдилар. У киши ўз сўзларида жумладан, ҳазратнинг оила аъзолари, айниқса жуфти ҳалолларининг ўрни беқиёс эканини таъкидлаб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга илк ваҳий нозил бўлганда Хадийжа онамиз розияллоҳу анҳо тасалли бериб, далда бўлганларини ёдга олдилар. Худди шу ҳолат шайх ҳазратнинг ҳаётларида ҳам рўй берганини алоҳида урғу бердилар. Шунингдек, кино ижодкорларига «Саҳна ортидаги қаҳрамонлар» йўналишида ҳам фильм суратга олишни тавсия қилдилар. 

Тадбир давомида блогер Икром Шариф фильм борасидаги фикрларини билдириб, фильмни кенг миқёсда тарғиб этиш кераклигига тўхталиб ўтди.

Сўнгра тадбирда фильм ижодкорлари саҳнага таклиф этилиб, уларга ташаккурнома ва эсдалик совғалар тақдим этилди. 

2 соату 35 дақиқа давом этган тадбирда йиғилган барча меҳмонларнинг қалблари жунбушга келиб, кўзларига ёш олиб, илиқ таассуротлар билан ўтирдилар. Тадбирга ташриф буюрган азиз меҳмонларга безакли қутида «Исломга бағишланган умр» ҳужжатли фильмининг асл нусхаси жойланган диск тарқатилди.

Тадбир якунида дунё тан олган бир қатор уламоларнинг ҳазрат ҳақидаги эътирофлари акс этган видеолавҳа намойиш этилди. 

Кўпчилик кино ижодкорлари «Исломга бағишланган умр» ҳужжатли фильмининг ижодий жамоасига чин юракдан ҳавас қилаётганларини эътироф этдилар.

Бизларни шайх ҳазралари билан замондош ва алломанинг илмий меросини давом эттирувчилар қилиб қўйган Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтамиз ва ҳазратнинг хизматларига улкан ажрлар ато қилишини Роббимиздан сўраб, умид қилиб қоламиз.

Ушбу тадбирни кенг оммага ёритишда «Qur’onTV», «kun.uz» сайти, блогерлар яқиндан ёрдам бердилар. 

Тадбир «Hilol Nashr» нашриётининг бош дўконида ҳамда islom.uz сайтининг ижтимоий саҳифаларида онлайн эфирга узатилди.

Тадбирни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

https://youtu.be/STko-Oa3qJ8

Ушбу ҳаволалар орқали эса «Исломга бағишланган умр» ҳужжатли фильмининг тўлиқ шаклини томоша қилишингиз мумкин:

1-қисм

https://youtu.be/LUlhx4wXyu8

2-қисм

https://youtu.be/KsQ8mTS7lbo

PS: Ҳа айтгандек, фильмни яқинларингизга, дўстларингизга улашишни ҳамда ижтимоий саҳифаларингизда тарқатишни унутманг! 

                                                      Нозимжон Ҳошимжон ва Хуршид Маъруф тайёрлади


Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Диёримиздан етишиб чиққан буюк алломаларнинг илмий изланиш ва кашфиётлари, маърифийилмий мероси жаҳон олимлари томонидан ҳамиша юксак эътироф давоми...

1373 18:06 / 20 январь
2020 йил январ ойида Туркиянинг Малатья шаҳрида содир бўлган кучли зилзила оқибатида вайрон бўлган энг қадимги масжид қайта тикланмоқда. 800 йил муқаддам қурилган давоми...

1532 11:06 / 03.11.2021
Куни кеча Зоҳид Қурайший Ню Жерси штатидаги федерал судья учун АҚШ сенати томонидан тасдиқланиб, мамлакат тарихидаги биринчи мусулмон федерал округ судьяси давоми...

1800 14:30 / 11.06.2021
Нигерияда масжидни талаган эркак ўғрига шариат маҳкамаси томонидан ғайриоддий ҳукм ўқилди.Дам олиш куни Кано штатининг Фагге туманидаги масжид талонтарож давоми...

2560 10:11 / 20.08.2021
Аудиолар

211068 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130329 14:35 / 11.08.2021