1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ёш мусулмон талаба «Rose» стипендияси билан тақдирланди

14:38 / 30.05.2023 1317 pdf Ўқиш режими + -

Ёш мусулмон ҳуқуқшунос талаба нуфузли таълим даргоҳи ҳисобланган адвокатлик ўқув курсида таҳсил олиш  учун стипендияни қўлга киритди. Бу ўз навбатида таълим тўловларисиз билим олиш имконини беради. Бу ҳақда Argus манбаси маълум қилди.


«Тўғриси, бу совринни қўлга киритганимга ҳеч ишона олмаяпман. Ҳозирги кунда bradfordlik талабаларни бу каби совринларни қўлга киритганини деярли учратмайсиз. Мен буни уддалаганимдан жуда мамнунман» дейди Рухсор Жаҳонгир. — Адвокатлик курслари кўп жойларда топилмайди. Мен бу мукофотни ўз истагим билан қўлга киритдим.


Рухсор Huddersfield университети ҳуқуқ факультетининг учинчи босқич талабаси. У Middle Temple Inn томонидан £21,500 Rose стипендияси билан тақдирланган. Катта миқдордаги маблағ Рухсорга тўлиқ вақтини ва салоҳиятини ўқув курсига бағишлашга имкон беради, чунки мукофотнинг £7,000 ўқиш пайтидаги шахсий харажатларини қоплаш учун ишлатилади.


«Ота-онам бу хабарни эшитиб ва мен билан фахрланишганини айтишди. Аввалига улар бунга ишона олмадилар. Онам айниқса жуда ҳиссиётга берилиб кетгандилар», дейди у. — Улар доим мени қўллаб-қувватлашган ва янги имкониятларни қўлга киритишга ундайдилар. Онам ҳар доим менга: «Сен бу ҳаётда эришолмайдиган ҳеч нарса йўқ» деб айтади.


Рухсор умид қиладики, унинг бу мукофоти bradfordlik бошқа кўплаб талабаларни ҳам шундай стипендияларни олишга илҳомлантиради ва ўз соҳаларида юқори мансабларга эришишига ёрдам бера олади.


2022 йил бошида суриялик 19 ёшли мусулмон талаба Лава Ҳажи Голландияда 2022 йилнинг энг яхши талабаси деб топилган эди. Нигериянинг Лагос шаҳридан келган Фаредаҳ Оёлола 2021 йил август ойида John Hopkins иқтидорли ёшлар маркази томонидан дунёдаги энг яхши талабалардан бири деб топилган эди.

Мавзуга оид мақолалар
Рамазон ойи яқинлашган сари мўминмусулмон халқимизнинг хурсандчилиги янада зиёда бўлмоқда. Шубҳасиз, қутлуғ ойга кўтаринки руҳ бағишлайдиган, шу ойга хос бўлган давоми...

4997 17:32 / 07.03.2024
Рамазон ойида Японияда Қуръони Каримнинг япон тилидаги маънолар таржимаси 100 минг нусхада чоп этилди. Бугунги кунда Японияда Ислом дини ҳақида билишни истаган давоми...

1164 16:22 / 17 март
Cаудия Арабистонида истиқомат қиладиган Муниса бинти Зарифа исмли аёлнинг орзуси ниҳоят Аллоҳнинг иродаси билан ушалди. У ўқиш ва ёзишни ҳам билмасди, деб ёзади давоми...

3200 10:20 / 28.01.2019
Аудиолар

211057 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130318 14:35 / 11.08.2021