1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Вақф хайрия жамоат фонди раҳбари Мир Арабга ташриф буюрди

10:34 / 09.02.2021 2050 pdf Ўқиш режими + -

2021 йил 08 февраль куни Вақф хайрия жамоат фонди раҳбари Яҳё домла Абдураҳмонов «Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти»га ташриф буюрди. Бу ҳақда билим юрти матбуот хизмати хабар берди.

Билим юрти мударрис ва талабалари билан ўтказилган учрашув чоғида Яҳё домла Абдураҳмонов илм олиш фазилати, устоз ва шогирд ўртасидаги муносабатлар ҳақида гапириб ўтди. 

Жумладан, Мир Араб мадрасасининг Ўрта Осиё мусулмонларига қилган хизмати бу даргоҳда таҳсил олган уламоларни ёдга олиб, бугунги кунда таҳсил олаётган толиби илмлар ҳам буюк аждодларга муносиб ворислар бўлиб етишлари учун зарур тавсиялар берилди.

Учрашув сўнгида Вақф хайрия жамоат фонди томонидан билим юртининг фаол талабаларига китоблар ҳамда эсдалик совғалар топширилди ва мадраса кутубхонасига 32 173 200 сўмлик диний-маърифий китоблар хайрия қилинди. 


Манба
“ВАҚФ” хайрия жамоат фонди
Мавзуга оид мақолалар
Миср давлатида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудирлари Муҳаммад Аюбхон домла Ҳомидов ва Камолиддин Маҳкамов давоми...

3674 12:10 / 31.01.2019
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон арРабиа давоми...

998 11:52 / 22 февраль
Бугун, 2 август куни Миср Араб Республикасида улуғ устозлардан таҳсил олган, туркиялик машҳур қори, шайх Ризо Гунай .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ давоми...

1369 18:47 / 02.08.2024
Татаристон мусулмонлари диний идораси томонидан тайёрланган Қуръони карим Туркияда нашр этилди. Бу ҳақда dumrt.ru манбаси хабар берди.Қуръони карим Cokun Teknoloji Ve Yayincilik давоми...

3837 10:30 / 19.02.2020
Аудиолар

211021 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130280 14:35 / 11.08.2021