1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Салла билан ўқилган намознинг савоби

18:04 / 11.12.2024 3168 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ عَمْرِو بْنِ حُرَيْثٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: رَأَيْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلَى الْمِنْبَرِ وَعَلَيْهِ عِمَامَةٌ سَوْدَاءُ قَدْ أَرْخَى طَرَفَهَا بَيْنَ كَتِفَيْهِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ.

Амр ибн Ҳурайс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг минбарда турганларини кўрдим. Бошларида қора салла, унинг пешини кифтлари орасига тушириб олган эдилар».

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Шарҳ: Аввало ҳадиснинг ровийcи Амр ибн Ҳурайс розияллоҳу анҳу билан яқиндан танишиб олайлик:

Амр ибн Ҳурайс ибн Амр ибн Усмон Маҳзумий ал-Қураший (620–704 милодий саналар), кунялари Абу Саид ҳижратдан 2 йил олдин таваллуд топдилар.

Бадр йилида оналари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб келганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг бошини силаб, барака тилаб, дуо қилдилар. Ҳақиқатдан ҳам у киши ҳаётларида кўп молларни қўлга киритдилар, Куфа аҳлининг бойларидан бири бўлдилар.

Бу зот Қодисия жангида иштирок этдилар. Куфадаги Бани Умайя қабиласининг бошлиқларидан эдилар.

Расулуллоҳдан 18та ҳадисни Абу Бакр, Умар, Али, Ибн Масъуд ва бошқалардан ривоят қилдилар. Бу кишидан ўғиллари Жаъфар ва Куфа аҳлидан бўлган кишилар ривоят қилганлар. Амр ибн Ҳурайс тўплаган ҳадислардан баъзиларини уч «Саҳиҳ» соҳиблари ўз китобларига киритганлар.

Бу зот ҳижратнинг 85-йили Куфада вафот этдилар.

Ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам салла ўраб, унинг бир учини орқаларига ташлаб юришлари баён қилинмоқда.

Салланинг қора рангда бўлиши эса шарт эмас. Амр ибн Ҳурайс розияллоҳу анҳу кўрганларида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам иттифоқо шундай рангда салла ўраган эканлар. Бошқа ранглардаги саллалар ҳам бўлади. Оқ ранг афзал эканлиги ҳақида ривоятлар ҳам бор.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا اعْتَمَّ سَدَلَ عِمَامَتَهُ بَيْنَ كَتِفَيْهِ. قَالَ نَافِعٌ: وَكَانَ ابْنُ عُمَرَ يَسْدِلُ عِمَامَتَهُ بَيْنَ كَتِفَيْهِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам салла ўрасалар, пешини кифтлари орасидан тушириб олар эдилар».

 Нофеъ айтади:

«Ибн Умар ҳам салласининг Пешини кифтлари орасига тушириб юрар эди».

Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Бу ҳадис ҳам олдингисини тасдиқлайди ва ҳамда умматнинг бу ишда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга иқтидо қилиши кераклигини таъкидлайди.

عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: رَكْعَتَانِ بِعِمَامَةٍ خَيْرٌ مِنْ سَبْعِينَ رَكْعَةً بِلَا عِمَامَةٍ. رَوَاهُ الدَّيْلَمِيُّ.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Салла билан ўқилган икки ракъат намоз салласиз ўқилган етмиш ракъат намоздан яхшидир», дедилар».

Дайламий ривоят қилган.

Шарҳ: Демак, салла намознинг савоби етмиш баробар кўпайишига сабаб бўлади. Салла ўраш Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидир. Ҳатто Жаброил алайҳиссалом ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига салла ўраб тушганликлари ҳақида ривоятлар бор.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 4-жузи асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
...Намозхон инсонлар жуда эрта турадилар, ўзлари тетик, руҳлари енгил, кўнгиллари хуш юрадилар. Тавфиқсизлар эса, ухлабухлаб кун оғиб, боши оғриб ўрнидан зўрға давоми...

45074 05:00 / 04.01.2017
Аллоҳ таоло айтади Эй имон келтирганлар, қачон намозга турсангиз юзларингизни ва қўлларингизни тирсакларигача ювингиз, бошларингизга масҳ тортингиз ва давоми...

95210 05:00 / 09.01.2017
Фарзандимиздан .Намоз ўқидингми, деб сўрагандан кўра, бошқа услуб билан сўраш ўзгача бўлади. Жумладан, намозни нуқталар орқали белгилаш ва қанча нуқта йиғганига давоми...

2409 17:00 / 13.08.2022
5дарс.7Матн Бу ўнг кафтларини чап кафтлари устига қўйиш ва чимчалоқ ва бошбармоқ билан кафт бўғинини ҳалқа қилиб ушлаш билан бўлар эди.7Матннинг далиллар۱ давоми...

3899 05:00 / 09.01.2017
Аудиолар

210990 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130250 14:35 / 11.08.2021