1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом адабиёти

Шайтон

15:07 / 11.12.2024 2193 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Яшай олмам фисқу фасодсиз, 
Ҳақгўйларни қораловчиман. 
Бошига иш тушса қўшнимнинг 
Туйнугидан мўраловчиман. 
Тотувликка ҳеч тоқатим йўқ, 
Кўпга завол тилагувчиман. 
Ёвга эмас, ўз-ўзингизга 
Тош отсангиз, қувонувчиман. 
Қайда тўймас, таъзия бор, деб, 
Кўрингандан сўроқловчиман.

Аҳли Ислом жамулжам ерда 
Фариштага айланувчиман. 
Чаламулла, баднафс имомни 
Ўз йўлимга бошлагувчиман. 
Шароитга қараб бир онда 
Турланиб ҳам тусланувчиман. 
Тек юрсин деб суяк ташлашса, 
Бойтеватга айланувчиман. 
Билгандирсиз, энди кимлигим: 
Тиниқ сувни булғатувчиман…

Тўра Сулаймон
«Ҳилол» журнали 4(61) сон

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СИЗ БИЛМАГАН ТАРИХРус сайёҳатчиси Афанасий Никитин жуда ғаройиб инсон эди. Асл матни қадимий рус тилида бўлган унинг Уч денгиз оша саёҳатrdquo асари тўрт тилда давоми...

3931 05:00 / 07.03.2017
Нотоб бўлма жисмим эгаси кўнгилЎзгалардан қидирма айбу нуқсон.Қалбни покла ўз айбингни билгилСен гўё вужудим ичра бир осмон.Қалбингдаги кўзгуга боқ, юв давоми...

3923 05:00 / 07.03.2017
Бизлар учун аталган,Эҳсондирсан ислом.уз.Битмас туганмас маъданБир кондирсан ислом.уз.Тиним билмайсан тункун,Ишлайсан бизлар учун.Ҳидоят ахтаргангаИмкондирсан давоми...

3913 05:00 / 07.03.2017
Сайёралар нотинч, уммонлар нотинч, Магар ер юзида тинчлик бўлмаса. Наслу насаб нотинч, замонлар нотинч, Магар ер юзида тинчлик бўлмаса, Не қилсин давраю дилда давоми...

1516 17:28 / 03.12.2024