1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ислом цивилизацияси маркази Қуръон матнларини ўрганишда сунъий интеллектдан фойдаланишни режалаштирмоқда

18:07 / 18.10.2024 1222 pdf Ўқиш режими + -

Лойиҳа мақсади сунъий интеллект ёрдамида матнларни чуқур таҳлил ва талқин қилиш, рақамли архивлар ва интерактив таълим воситаларини яратишдан иборат.

Асосий жараёнлар матнларни рақамлаштириш, электрон ўрганиш усулларини қўллаш, маълумотлар базаларини яратиш ва таълим дастурларини ишлаб чиқишни ўз ичига олади.

Бундан ташқари, шахсий кутубхона ва коллекцияларда сақланаётган Қуръоннинг нодир қўлёзмалари реестрини шакллантириш, Амир Темур учун яратилган Қуръон қўлёзмасини қўлда қайта кўчириш каби ишлар амалга оширилади.

Бу ҳақда 18-26 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилаётган маданий мерос ҳафталиги доирасида батафсил маълумот берилиши кўзда тутилмоқда.

Умуман олганда, ушбу тадбирда кўплаб қизиқарли мавзулар, жумладан, хаттотлик санъати фестивали, Ипак Йўли ҳақида видеоўйин ва алломалар қўлёзмаларини тадқиқ этиш кабилар муҳокама қилинади.

Манба
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
Мавзуга оид мақолалар
Европа парламентининг Ивета ГригулеПетерсе бошчилигидаги Марказий Осиё мамлакатлари ва Мўғулистон билан алоқа бўйича делегацияси мамлакатимизда бўлиб турибди. давоми...

2270 09:59 / 01.11.2018
Асли корейс бўлган доктор Ҳамид Чой Ёнг Кил .Қуръон, ва .Саҳиҳул Бухорий,ни корейс тилига биринчи марта таржима қилган мусулмондир.Доктор Ҳамидга ушбу муборак давоми...

2268 15:21 / 27.12.2021
Ироқнинг Карбало, Нажаф, Бағдод ва Бобил шаҳарларидан чақирилган 200 та эркак ва аёллардан иборат Қуръон карим фани бўйича ўқитувчилар 30 ҳафталик малака ошириш давоми...

2313 15:00 / 17.12.2018
Бугун, 23 февраль куни юртимизнинг бир гуруҳ таниқли уламолари Тошкент шаҳрининг Шайхонтохур ва Чилонзор туманларидаги масжидларга ташриф буюриб, давоми...

1629 11:25 / 23.02.2022
Аудиолар

211055 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130316 14:35 / 11.08.2021