1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Қўрқинчли саҳналарни томоша қилиш юрак фаолиятини издан чиқаради

10:27 / 19.10.2024 1677 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонни қўрқитишдан қайтарганлар. Зўравонлик тўғрисидаги киноларни томоша қилиш юракка катта хавф туғдиришини тасдиқловчи янги тадқиқот орқали замонавий илм буни исботлади.

Исломдан олдинги даврларда ҳазиллашиш ва бошқаларни қўрқитиш одамлар орасида тарқалган одат эди. Улар шу орқали кулиш ва масхара қилишга интилганлар, аммо раҳмат Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларни шу ҳолда қолдирмадилар. Мазкур ёмон одатни эътибордан қочирмай, биз умматларини ундан қайтардилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмонни қўрқитиш мусулмонга ҳалол эмас» деб марҳамат қилганлар.

Абу Довуд ривояти.

Бошқа бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким биродарига темир (тиғ) билан ишора қилса, уни қўймагунича фаришталар унга лаънат айтади» деганлар.

Муслим ривояти.

Ўша пайтда ҳеч ким қўрқитиш хавфи ёки қўрқув хавфи ҳақида ҳеч нарса билмас эди ва яқин вақтгача олимлар ҳазил орқали бошқаларни қўрқитишнинг зарарли томонларини тушунишмаган. Хўш, олимлар қўрқув ва хавф акс этган саҳналарни томоша қилиш билан боғлиқ нималарни кашф этдилар? Қўрқув ва хавф инсонга қанчалик таъсир қилади?

2015 йил охирида Британия тиббиёт журналида чоп этилган сўнгги тадқиқотда олимлар қўрқинчли фильмларни томоша қилиш қон ивишининг кучайишига сабаб бўлишини, бу эса юрак хуружига олиб келишини аниқладилар. Кучли қўрқув пайтида тана қон ивишининг кучайишига олиб келадиган моддаларни чиқаради, чунки тана жароҳати ва қон кетишига олиб келиши мумкин бўлган хавфларга ўзини тайёрлайди, шунинг учун тана эҳтимоли бўлган қон кетишини тўхтатиш учун автоматик реакцияни амалга оширади.

Бугунги кунда шифокорлар зўравонлик, қўрқув ёки даҳшат саҳналарини қайта-қайта томоша қилиш хавфи ҳақида огоҳлантирмоқда. Буларнинг барчаси асаб тизимига салбий таъсир кўрсатади, шунингдек, қон айланиши ва юрак соғлиғига таъсир қилади, қон ивишини вв тромб ҳосил бўлиш эҳтимолини ошириб, ўлим билан якунланиши мумкин бўлган оғир касалликларга сабаб бўлади. Ислом дини бизни бировни қўрқитишдан қайтаради. Шунинг учун биз қўрқинчли фильмлар ва кучли қўрқувга сабаб бўладиган ҳар қандай саҳналарни томоша қилишдан тийилишимиз керак. Саҳиҳ ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмон мусулмон биродарини қўрқитиши ҳалол эмаслигини таъкидлаганлар. Қўрқинчли саҳналарни томоша қилиш эса биродарини қўрқитишнинг бир тури, деб айтишимиз мумкин.

Шу тариқа, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буюкликлари ва раҳмат бўлганлари яққол намоён бўлади. Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам биз мусулмон умматлари учун қайғурар, ҳеч бир мусулмонга биродарини ёки ўзини қўрқитишга изн бермасдилар. Бизнинг хавфсизлигимиз ва соғлиғимиз учун қайғурардилар.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг биз умматларига меҳрибонликларини баён этиб шундай марҳамат қилган:

«Батаҳқиқ, сизларга ўзингиздан бўлган, машаққат чекишингиз унинг учун оғир бўлган, сизни ардоқловчи, мўминларга мушфиқ, меҳрибон Расул келди» (Тавба сураси, 128-оят).

Абдуддоим Каҳел мақоласидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 3 август 03-07/4702-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Динимизда номаҳрам аёлга қарашдан қайтарилган. Бегона аёлга шаҳват ила боқиш ҳаром. Аллоҳ таоло бандаларига бир ишни қилишни ёки бирор нарсани тановул этишни давоми...

3926 11:16 / 08.09.2021
Аллоҳ таоло ҳар бир нарсани Ўзига маълум ҳикматга кўра яратган. У Зотнинг яратган махлуқлари турфа хилдир. Ана шулардан бири хўроз. Хўрозларнинг ранги, шакли, давоми...

4501 13:30 / 25.05.2021
Қуръоний дориСавол Кўзга оқ тушганда жарроҳлик ёки дори томизишдан бошқа муолажалар ҳам бормиЖавоб Илмий қўлланма ва илмий назарияларда умумий уринишлар бор. давоми...

6514 16:40 / 15.12.2018
Дунёнинг илғор тиббиёти турли хил касалликлардан сақлаш йўлларини излаётган бир пайтда Аллоҳ таоло тарафидан инъом этилган Ислом дини кўп касалликлардан давоми...

2980 09:00 / 22.12.2021
Аудиолар

211032 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130292 14:35 / 11.08.2021