1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев Султон Саодат мажмуасини обод қилиш бўйича кўрсатмалар берди

09:30 / 08.04.2019 1908 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳри яқинидаги Султон Саодат мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат этилди.

Ушбу қадамжо X-XVII асрларга мансуб мақбаралар мажмуасидир. Бу ерда пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг қизлари Фотима онамиз ва Ҳазрат Алининг бешинчи авлоди бўлган Саййид Ҳасан ал-Амир мангу қўним топган. Шу боис у аслида Султон Содот, яъни “Саййидлар султони” дея аталган. Кейинчалик мақбара атрофига унинг авлодлари ва бошқа саййидлар дафн этилган.

Олимлар фикрича, Ҳасан ал-Амир ўз яқинлари билан тахминан 865 йилда Термизга келиб, яшаб қолган. Шу тариқа бу ерда обрўли саййидлар сулоласи шаклланган. Ўрта асрлардаги давлатлар, хусусан, Амир Темур салтанати ривожида Термиз саййидларининг алоҳида ўрни бўлган. Соҳибқирон ва темурийлар пайғамбаримиз авлодларига ҳурмат кўрсатишни шараф деб билиб, бу ерда хонақоҳ ва мақбаралар қурдирган. Кейинги даҳмалар ўз даврининг услубига мос равишда барпо этилган. Шу жиҳатлари билан мажмуа улкан тарихий, маънавий, маданий аҳамиятга эгадир.

Давлатимиз раҳбари ушбу қадамжо улкан маънавий мерос, мусулмонлар учун табаррук маскан эканини қайд этиб, унинг тарихини мукаммал ўрганиш, халқимизга ва чет элликларга етказиш зарурлигини таъкидлади. Мажмуа ҳудудини археологик ўрганиш асосида уни ободонлаштириш, Имом Бухорий, Имом Термизий мақбараларидек катта ва гўзал зиёратгоҳга айлантириш бўйича кўрсатмалар берди.

Шавкат Мирзиёев Ҳаким Термизий мақбарасини ҳам зиёрат қилди. Юртимизга тинчлик, қут-барака тилаб дуо қилинди.

Манба
president.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қиладиЯхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир. АрРоҳман сураси, 60оят..Яхшилик, бандадан бўлиб, иккинчиси Аллоҳдандир. давоми...

7100 17:26 / 16.01.2020
Бугун, 26 ноябрь куни Бухорои шарифда Мир Араб мадрасасининг 500 йиллигига бағишланган Боқий Бухоронинг ислом цивилизациясидаги ўрниrdquo мавзуидаги халқаро анжуман давоми...

1326 14:07 / 26.11.2023
2023 йил 22 июнь юртимиз мўминмусулмонлари ҳаётида қувончли ва тарихий кун бўлди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров давоми...

2006 18:14 / 23.06.2023
Аёл табиати шундай ҳамиша гўзалликка интилади, хонадонига файз берадиган жамики яхшиликларни хуш кўради ва энг муҳими, доимо қалбини маърифат билан тўлдиришга давоми...

470 17:24 / 26 январь