1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мисрлик фазилатли шайх, мураббий, муҳаддис Мустафо Абу Сулаймон Надвий ҳазратлари бошчилигидаги бир гуруҳ меҳмонлар Термиз шаҳрига сафар қилишди

17:42 / 07.09.2024 1901 pdf Ўқиш режими + -

Мисрлик фазилатли шайх, мураббий, муҳаддис Мустафо Абу Сулаймон Надвий ҳазратлари бошчилигидаги бир гуруҳ меҳмонлар юртимизга ташриф буюргани ҳақида аввал хабар берган эдик. 

Азиз меҳмонлар Ўзбекистон бўйлаб зиёратлари давомида 5 сентябрь куни Термиз шаҳрига сафар қилишди. 



Ислом оламининг номдор шахсиятлари бўлган буюк муҳаддис бобомиз Абу Исо Термизий ҳазратлари билан Ҳаким ат-Термизий ҳазратларининг  мажмуалари зиёрат қилинди. 





Бугунги кунда Термизий алломаларнинг илмий меросини ёйиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. 

Жумладан, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти давом этаётган бўлса, яқинда Имом Термизий номидаги ислом институти очилди ва илк талабаларини қабул қилмоқда. Бу ҳақда меҳмонларга маълумот берилди.

Олимлар борган жойда илм суҳбатлари бўлиши табиий.

Одатга кўра шайх Мустафо Абу Сулаймон Надвий ҳазратлари ҳам диёримизнинг улуғ зотлари ҳақларига дуолар қилиб, уларнинг хизматлари, илмий фаолиятлари ҳақида гапирдилар. Фурсатдан унумли фойдаланиб мўътабар китоблардан ўқилиб, ижозалар берилди.

Меҳмонларнинг юртимиз бўйлаб зиёратлари давом этмоқда.

Мавзуга оид мақолалар
.Ҳилол, нашриётматбааси ҳамда Islom.uz портали жамоаси нашриётимиз таржимони Абдукаримова Лутфияхон Улуғбек қизининг падари бузрукворлари вафоти муносабати билан давоми...

2273 11:57 / 19.01.2021
Саудия Арабистонининг .АлИттиҳод, клуби аъзосига айланган Карим Бензема 7 июнь куни Жиддага етиб келиб, клуб томонидан таништирилди. Франциялик ҳужумчи клуб давоми...

1616 08:40 / 09.06.2023
Манба ЎМИ матбуот хизмати

5278 06:15 / 14.07.2018
Шу кунларда айрим ижтимоий тармоқлар томонидан .Навоий вилоятида Қуръони карим китоби ичига гиёҳванд модда яширган имомхатиб айрим манбаларда .мулла, қўлга давоми...

2089 12:02 / 10.09.2020