1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Карим Бензема:«Макканинг яқинида эканим мен учун муҳим»

08:40 / 09.06.2023 1588 pdf Ўқиш режими + -

Саудия Арабистонининг «Ал-Иттиҳод» клуби аъзосига айланган Карим Бензема 7 июнь куни Жиддага етиб келиб, клуб томонидан таништирилди. 
Франциялик ҳужумчи клуб расмий сайтига берган интервьюсида карьерасини Саудия Арабистонида давом эттиришга қарор қилгани сабаблари ҳақида гапирди. 
«Саудия Арабистони – мусулмон, бадавлат ва чиройли мамлакат. Мен учун мусулмон мамлакатда эканим ва мухлислар мени яхши кўриши муҳим. Бу менга янги ҳаётни бошлашга ёрдам беради. Мен араб тилида эркин суҳбатлашишни истайман. Саудия Арабистонига келганим – омадим, бу ерда энди Макканинг яқинида эканим мен учун муҳим», - дейди Карим Бензема Саудиядаги илк интервьюсида.

Маълумот учун, асли келиб чиқиши жазоирлик бўлган 35 ёшли форвард Жидда клуби билан 2026 йилга қадар шартнома имзолади. Унга кўра, франциялик ҳужумчи йиллик 100 миллион евро маош олади. Карим Мустафо Бензема бунгача Саудия Арабистонида бир неча марта келиб, Маккада Ҳаж ва Умра зиёратини адо этганди.

Манба: tribuna.uz

Мавзуга оид мақолалар
Ҳаж ва Умра вазирлиги 2021 йил ҳаж зиёратини бажариш учун танлаб олинган зиёратчилар номини эълон қилди.Бу йил ҳаж зиёратига боришга рухсат берилган давоми...

1919 12:30 / 26.06.2021
Дин ишлари бўйича қўмитага аҳолидан келган саволлар юзасиданЎтган давр мобайнида Қўмитага жисмоний ва юридик шахслардан жами 861 та мурожаат келиб тушган. Шундан, давоми...

2091 18:40 / 12.10.2021
Бугун, 30 апрель ndash Рамазон ойининг 29куни Саудия Арабистони Олий Маҳкамаси Шаввол ҳилоли кўрингани тўғрисида хабар бўлмагани сабабли, жорий йил 1 май якшанба куни давоми...

2649 00:00 / 01.05.2022
Жорий йилнинг 4 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тасдиқланган режага мувофиқ, пойтахтимизда фаолият юритаётган юртимизнинг бир гуруҳ давоми...

1331 09:41 / 05.08.2023