1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ижтимоий тармоқда тарқалган хабарга муносабат

12:02 / 10.09.2020 2003 pdf Ўқиш режими + -

Шу кунларда айрим ижтимоий тармоқлар томонидан «Навоий вилоятида Қуръони карим китоби ичига гиёҳванд модда яширган имом-хатиб (айрим манбаларда «мулла») қўлга олинди» деган хабар тарқатилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ушбу ҳолатни тезкорлик билан ўрганиб, мазкур қўлга олинган шахс Диний идора тизимида мутлақо ишламаслиги тўғрисида тегишли оммавий ахборот воситалари ва интернет манбалари масъулларига хабар берилди. Шундан кейин «имом-хатиб», «мулла» сўзлари «шахс», деб қайта таҳрир қилинди.

Таъкидлаш зарурки, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда айрим нохушликларни муборак Ислом дини, масжид ёки имом-домлаларга боғлаш ҳолатлари кузатилмоқда, бу иш гуноҳ ҳисобланади.

Жиноят қилган одамнинг ҳар қандай ҳолатда ҳам динга бўлган муносабатини олдинги саҳнага олиб чиқилмаслик керак. Бу одам жиноят қилган бўлса, қонуний жазосини олди. Бироқ ҳар қандай имкониятдан фойдаланиш илинжида масжид ё имомни ёмонотлиқ қилишга уриниш оғир гуноҳ. Ҳар бир ижодкор мазкур мавзуларда сўз юритар экан, тасаввурида Аллоҳ таоло ва Унинг Расули, Ислом дини қадр-қиммати пайдо бўлса, сўз айтиш масъулиятини янада теранроқ англайди.

Ўз навбатида қатъий таъкидлаймизки, гиёҳванд моддаларни сотиш, етказиб бериш билан шуғулланаётган ёки истеъмол қилаётганлар кўзларини очсинлар. Аввало Аллоҳ таоло олдида жавоб беришини унутмасин. Беш кунлик ҳаётда арзимаган сариқ чақага учиб, ҳаром йўл билан пул топиб, гуноҳ ишларни қилиб охиратдаги абадий роҳатдан бенасиб қолишдан эҳтиёт бўлсин. Ёмон иш жазосиз қолмайди, эртага, албатта, қонун олдида жавоб беради. Ундай инсонлар ҳаётда зор, охиратда эса хор бўлади.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар: «Ҳар бир маст қилувчи нарса хамрдир ва ҳар қандай маст қилувчи ҳаромдир», деб қатъий таъкидлаганлар.

Имом Муслим ривояти.

Бу ҳадисга асосан гиёҳвандликнинг ҳар қандай кўриниши ҳаром ҳисобланади.

Сўзимиз якунида, ОАВ вакиллари, журналистлар, сайт мухбирлари, ижтимоий тармоқлар юритувчилари ва блогерларни муборак Ислом дини, Диний идора, масжидлар, уламолар ва имом-домлалар билан боғлиқ бўлган ҳар қандай хабарларни ёритишда яқиндан ҳамкорлик қилишга чақирамиз.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Вақф хайрия жамоат фонди раҳбари Яҳё қори Абдураҳмонов 12 март кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюриб, бир қанча хайрия тадбирларини амалга оширди. давоми...

1711 17:19 / 03.03.2021
Бугун, 25 ноябрь куни пойтахтимизда Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгашининг тўртинчи йиғилиши бошланди. Анжуман Қуръони Карим давоми...

1126 14:46 / 25.11.2023
Маълумки, жорий йилдан бошлаб шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг китоблари қорақалпоқ тилига таржима қилиниб, нашр этила бошланди. Жумладан .Иймон,, давоми...

4623 14:05 / 03.12.2019
Шу йил 1 ноябрь куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ўтказилган халқаро Қуръон мусобақасида Имом Бухорий номли Тошкент ислом институти талабаси Сирожиддин қори давоми...

1494 11:05 / 02.11.2023
Аудиолар

211022 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130281 14:35 / 11.08.2021