1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Имрон Хон Путинга миннатдорчилик билдирди

12:30 / 18.01.2022 3069 pdf Ўқиш режими + -

Покистон бош вазири Имрон Хон Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқотда мусулмонлар Россия раҳбарининг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларидаги сўзларини қўллаб-қувватлашини айтди. Бу ҳақда душанба куни Кремль матбуот хизмати хабар берди.

«Имрон Хон Россия Президентининг 23 декабрь куни бўлиб ўтган йиллик матбуот анжуманида сўз эркинлиги баҳонасида ҳар қандай хатти-ҳаракатларга йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақидаги баёноти Покистон жамияти ва бутун мусулмон дунёсида кенг қўллаб-қувватланаётганини таъкидлаган.

Кремлнинг қўшимча қилишича, Путин шу нуқтаи назардан Россия тарихан кўп миллатли ва кўп конфессияли давлат бўлиб, унда турли динларга, жумладан, исломга эътиқод қилувчи халқлар анъанавий тарзда бирга яшаб, ўзаро ҳамкорлик қилади деган.

Давлат раҳбарлари телефон мулоқотида икки томонлама алоқаларни, хусусан, савдо-иқтисодий, энергетика ва гуманитар масалаларни муҳокама қилган, - дейилади хабарда.

Ўтган йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтган катта матбуот анжуманида Владимир Путин Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳақорат қилиш «дин эркинлигини бузиш ва исломга эътиқод қилувчиларнинг муқаддас туйғуларини бузиш» эканлигини айтган эди.

Хуршид Маъруф


Манба
islam.ru
Мавзуга оид мақолалар
2025 йил 9 февраль куни Япония пойтахти Токиода Жаҳон тиллари университетида .Қуръон ndash чегаралар ошиб, мавзусида халқаро илмий анжуман бўлиб ўтди. Анжуман Қуръон давоми...

1690 16:56 / 10.02.2025
Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ҳаёт йўлларига бағишланган, ҳазратнинг инилари Муҳаммад Амин Муҳаммад Юсуф томонидан ёзилган давоми...

1315 15:30 / 04.03.2025
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармониХалқимизнинг маънавий ҳаётида алоҳида ўрин тутадиган, муқаддас ислом динининг эзгу ғояларини яққол ифода давоми...

5042 12:02 / 17.08.2018
Бугун, 11 декабр куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида касбмаҳоратини оширган масжидлар муаззинларига ижозат шаҳодатномаси топшириш маросими бўлиб ўтди. давоми...

951 17:44 / 11.12.2025