1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

Жаҳаннамда илон ва чаёнлар халқига адолат қилмаган амирни чақишади!

15:00 / 18.01.2022 4039 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Халифа Ҳишом ибн Абдулмалик байтуллоҳга ҳаж қилгани келди. У ҳарамга киргач деди:

- Менга саҳобалардан бирор кишини чақиринглар!

Унга «саҳобалар ўтиб кетган» дейишди. У сўради:

- Тобеъинларданчи?

Унга Товус Ямоний роҳимаҳуллоҳни чақириб беришди.

Товус келиб халифанинг хузурига киргач, ковушини ечиб халифанинг гилами устига қўйди. Халифага «амирул мўъминин» деб салом бермади. Унинг кунясини ҳам айтмади. Индамасдан келиб халифанинг изнисиз унинг ёнига ўтирди ва деди:

- Қалайсан, эй Ҳишом?

Ҳишом бу муомаладан қаттиқ ғазабланди. Ҳаттоки Товус роҳимаҳуллоҳни ўлдирмоқчи бўлди. Шунда аъёнларидан бири:

- Сиз Аллоҳнинг ҳарамидасиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳарамларидасиз. Бу ерда бу иш бўлмайди, деди.

Халифа юмшаб сўради:

- Эй Товус! Нега бундай қилдинг?

- Нима қилибман?

- Ковушингни  гиламимни устига қўйдинг, менга «амирул мўъминин» деб мурожаат қилиб салом бермадинг, куням ила зикр қилмадинг, менинг рухсатимсиз ёнимга келиб ўтирдинг ва «қалайсан эй Ҳишом?», дединг!

Товус Ямоний деди:

- Ковушимни гиламинг устига ечганимга келсак, мен ҳар куни Роббимнинг ҳузурида беш марта ковушимни ечиб қўяман. Бирор марта менга итоб қилгани йўқ. «Амирул мўъминин» деб салом бермаганимга сабаб, сени барча мусулмонлар амир деб эътироф қилмайди. Мен ёлғончи бўлиб қолишдан қўрқдим. Кунянг билан чақирмаганимга сабаб, Аллоҳ барча пайғамбарларига куняси билан эмас, «Эй Довуд», «Эй Мусо», «Эй Ийсо» деб исми билан хитоб қилади. Душманларини эса «Абу Лаҳаб» деб куняси ила зикр қилади. Сенинг ёнингга ўтирганимга келсак, Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у зот айтади:

«Ким дўзах аҳлини кўрмоқчи бўлса, ўзи ўтириб олиб одамларни атрофида тик турғизиб қўйган кишига қарасин!».

Шунда Ҳишом деди:

- Менга насиҳат қил!

Товус деди:

- Мен Али розияллоҳу анҳудан эшитганман. У зот шундай деган эди:

«Жаҳаннамда хачирдай келадиган илонлар ва чаёнлар бор. Улар халқига адолат қилмаган амирни чақишади!».

Товус роҳимаҳуллоҳ шундай деб чиқиб кетди.

«Самаротул авроқ» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сория ибн Зунайм алКинаний Фаса ва Даробижарда томон юрди. У ерлик аскар билан саҳрода тўқнашди. Қаттиқ жанг бўлди. Форслар курдshyлардан мадад сўраган эдилар, улар давоми...

1292 10:24 / 15.04.2025
Биз сўз юритмоқчи бўлган саҳобанинг исмлари Абдуллоҳ ибн Абдунаҳм ал Музаний бўлиб, жоҳилият пайтида исмлари Абдулуззо эди. Мадинага келганларида Набий давоми...

3902 19:00 / 10.05.2022
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ҳижрат қилиб келганларидан сўнг Мадинада Ислом жамияти қурилиб, мусулмонлар у зотнинг раҳбарликларида Аллоҳ таолонинг давоми...

1492 13:34 / 25.10.2025
Ҳасан розияллоҳу анҳу зироат экинлари экиладиган ерларга эга эди. Бундан ташқари, ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу даврида укаси Ҳусайн розияллоҳу анҳу билан бирга давоми...

2139 17:09 / 23.11.2024