1447 йил 12 шаъбон | 2026 йил 31 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

«Мен дунё ва охиратда уларнинг ҳомийсиман!»

17:03 / 26.08.2024 1554 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу Мута ғазотида шаҳид бўлдилар. У кишидан икки фарзанд қолди. Эри шаҳид бўлганидан сўнг Асмо бинт Умайс фарзандларини Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб келди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни қучоқлаб, Асмога дедилар:

«Уларнинг фақир бўлишидан қўрқасанми. Ахир мен уларнинг ҳомийсиман-ку! Аллоҳим! Жаъфарнинг ўрнини тўлдир. Жаъфарнинг ўғли Абдуллоҳнинг савдосига барака бергин!».

Абдуллоҳ ибн Жаъфар улғайиб катта бойлардан бирига айланди. Аҳли байт ичида у энг кўп садақа қиладиган сахий киши эди!

Отанинг яхши инсон бўлиши фарзанднинг камоли гаровидир. Кишилар ичидаги Аллоҳнинг қонуни қиёматгача ўзгармайди. Аллоҳ таоло Мусо ва Ҳизр алайҳиссаломларни бир шаҳардан иккинчи шаҳарга жўнатди. Мақсад икки етимнинг мероси зое бўлмаслиги учун у хазинанинг устидаги вайрон бўлган деворни тиклаб қўйиш эди. Чунки уларнинг отаси солиҳ инсон эди.

Аллоҳнинг вафосини кўринг. Аллоҳнинг муҳофазасини кўринг. Аллоҳ Ўзининг буюк пайғамбари Мусо алайҳиссалом ва солиҳ бандаси Ҳизр алайҳиссаломларни биз ҳам, улар ҳам танимайдиган бир солиҳ инсоннинг болаларининг хизматига қўймоқда!

Фарзандларингиз келажаги ўз қўлингизда. Уларнинг келажагини ўзингизнинг иймонли ва солиҳ инсон бўлишингиз ила суғурталанг!

Абдулқодир Полвонов

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 3 август 03-07/4702-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жунуб ҳолатда, яъни ғусл вожиб бўлган ҳолатда азон ва иқомат айтиш макруҳи тахримийдир. Агар бирор киши жунуб ҳолатда азон айтса, иккинчи маротаба азон айтиш давоми...

4418 14:00 / 03.03.2024
Фиқҳ илмининг асоси бўлмиш .Усулул фиқҳ, муҳим илмлардан биридир. Фуқаҳолар мужтаҳидларнинг шариат аҳкомларини қай тариқа истинбот этганларини мазкур илм орқали давоми...

1041 10:18 / 02.09.2025
Дангасалик ndash бу муваффақиятсизликнинг боши. Айнан шунинг учун Ислом дангасаликдан огоҳ қилади. Аввалги пайғамбарлар ҳам худди шу тарзда инсонларни дангасалик давоми...

13314 19:54 / 27.09.2017
Саййид Сулаймон Надавий раҳматуллоҳи алайҳнинг илм ва фазллари машҳур бўлаётган ва шуҳрат қозонаётган эди. У киши ўзларининг воқеаларини қуйидагича сўзлаб давоми...

1415 13:29 / 05.06.2025