1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Жунуб ҳолатда азон ва иқомат айтиш

14:00 / 03.03.2024 4410 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жунуб ҳолатда, яъни ғусл вожиб бўлган ҳолатда азон ва иқомат айтиш макруҳи тахримийдир. Агар бирор киши жунуб ҳолатда азон айтса, иккинчи маротаба азон айтиш мустаҳабдир. Жунуб ҳолатда иқомат айтса, иккинчи маротаба иқомат айтилмайди, чунки азонни икки маротаба айтишлик собитдир, жуманинг азонига ўхшаш. Лекин иқоматни икки маротаба айтиш собит эмасдир.


«Жунуб одамнинг азон ва иқомат айтиши макруҳдир. Таҳоратсиз одамнинг иқомати макруҳ, азони эмас. Жунуб одам айтган азонни қайтариш мустаҳаб, иқоматини эмас». («Раддул мухтор»)
Тикка туриб азон ва иқомат айтиш
Азон ва иқоматни тикка туриб айтиш суннатдир. Чунки осмондан тушган фаришта шундай қилиб азон ва иқомат айтган.


Ҳазрат Воил ибн Ҳужр розияллоҳу анҳу айтадилар: «Кишининг таҳоратли ҳолатдагина азон айтиши ва тикка турган ҳолатдагина азон айтиши зарурий ва суннати муаккададир».


Имом Байҳакий «Сунани кубро»да ривоят қилган.
Ўтириб ёки уловга миниб азон ва иқомат айтиш
Ўтириб азон ва иқомат айтиш макруҳдир. Лекин ёлғиз киши ўзи учун ўтириб азон айтиши макруҳ эмас. Шунингдек, муқим киши уловда ўтириб азон ва иқомат айтиши ҳам макруҳдир. Мусофир шошилиб кетаётган ҳолатда, улов қиблага юзланган бўлса ҳам, бўлмаса ҳам, уловда ўтириб азон айтиши жоиз.


Лекии уловни устида иқомат айтиш ҳар қандай ҳолатда ҳам макруҳдир. Чунки иқоматдан кейин намоз адо қилинади, фарз намозни эса жониворни устида ўқиш жоиз эмас.


Ҳасан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир сафарда ҳазрат Билол розияллоҳу анҳуга азон айтишликка буюрдилар. У киши уловларининг устида азон айтдилар. Кейин ҳаммалри уловда тушиб, икки ракат (бомдодонинг суннатини) ўқидилар. Сўнгра Билолга амр этиб, такбир айттирдилар ва уларга бомдод намозини ўқиб бердилар».
Имом Байҳақий «Сунани кубро»да ривоят қилган.


«Азон одоблари ва аҳкомлари» китоби асосида тайёрланди.


Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 17 июндаги 03-07/4936-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Ёки музтар чорасиз одам дуо қилганда ижобат этадиган, ёмонликни аритадиган ҳамда сизни ер юзида халифа қиладиган Зот яхшими давоми...

6067 11:19 / 09.03.2018
. . Ториқ ибн Сувайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.У киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан хамр ҳақида сўраганида у зот наҳий давоми...

2176 09:08 / 27.02.2024
Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий раҳимаҳуллоҳ айтадилар Кишилар ўзаро муносабатда мулойим сўз, очиқ юзли бўлиши керак. Яхшига ҳам, ёмонга ҳам, бидъатчига ҳам, суннатга давоми...

2813 09:10 / 07.01.2024
Шариат Ислом динининг амалий қисмини тартибга соладиган, бошқача қилиб айтганда, қонуншунослик қисми эканини ҳамма яхши билади. Баъзилар уни фиқҳ ёки Ислом давоми...

5261 23:13 / 21.04.2017