1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Музтарнинг дуоси ижобат

11:19 / 09.03.2018 4857 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: «Ёки музтар (чорасиз) одам дуо қилганда ижобат этадиган, ёмонликни аритадиган ҳамда сизни ер юзида халифа қиладиган Зот яхшими? Аллоҳдан бошқа яна илоҳ борми? Қанчалар оз эслайсизлар-а!» (Намл сураси, 62-оят).

«Роббингиз: «Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман...», деди» (Ғофир сураси, 60-оят).

– Мусулмон инсоннинг эътиқодларидан бири шуки, Аллоҳ таоло эшитади, кўради, ошкораю махфий нарсаларни билади, дуони ижобат қилади, бандалари сўраган ҳожатларни бажо келтиради, чунки У Зот раҳмлидир, бандасининг қўлини қуруқ қайтаришдан ҳаё қилади.

– Дуо ижобат бўлиши учун бир қанча шартлар бажарилиши керак. Уларнинг энг муҳими – тақво, ҳалол луқма, дуода ҳаддан ошмаслик, қалб ҳозирлиги, саҳар пайти, саждада, рўзада, тавофда, ёмғир ёққанда ва чорасиз қолган вақтларда Аллоҳга илтижо қилишдир.

– Дуонинг ижобат бўлиши бир неча кўринишда бўлади. Банда Аллоҳ таолодан бир нарсани сўраса, у У Зот унга сўраган нарсасини беради, ё ундан ҳам хайрлисини беради, ё ундан бирор ёмонлик буриб қўйилади, ё охиратга қолдирилиб, у ерда улуғ ажр-мукофотлар, абадий неъматлар берилади. Дуо қилувчи доим ибодатда, хайр баракада бўлади.

– Ҳақиқий мусулмон Аллоҳ таоло дуоларимни Ўзи хоҳлаган вақтда ижобат қилиши аниқ деб, У Зот ҳақида яхши гумонда бўлади.

– Дуонинг ижобат бўлиши кечикса, бу ҳам бир синов, имтихондир. Кимнидир шайтон васвасага солиб, «Дуо қилган эдим, Аллоҳ ижобат қилмади», дейди ва шу иши билан ижобатдан маҳрум бўлиб қолади. Айрим кимсаларнинг қалбида марази бўлади, дуони ҳам, дуо қилувчиларни ҳам масхара қилади, «Аллоҳ дуоларни қабул қилмайди» деб, У Зот ҳақида ёмон гумонга боради. Натижада Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлади.

– Ҳақиқий мўмин дуоси ижобат бўлганда севинади, қалбида марази борлар эса шармада бўлади.

 

Аллоҳим, Сенга иймонимизни кучайтир, хайрли дуоларимизни ижобат қил, Сенга дуо ила қўл чўзганларни рад этма!

 

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф таржимаси 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллома Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳнинг 13 август кунги .Усул Академияси, форумидаги нутқларидан иқтибосларПайғамбаримиз алайҳиссалом бомдод намозидан кейин давоми...

1250 09:47 / 13 март
Бир йигит айтади .Онам мени намозимга жуда қаттиқ аҳамият бериб, унга шижоатлантирар эдилар. Онам қўлларидан келгунича намозга бўлган муҳаббатимни уйғотиш давоми...

2112 09:00 / 03.10.2021
Аллоҳ таоло .Исро, сурасида.Аллоҳга дуо қилинглар ёки Роҳманга дуо қилинглар, қайсисига дуо қилсангиз ҳам, бари бир. Гўзал исмлар Уникидир,, деган давоми...

11230 23:16 / 01.05.2017
101. Яна ўша кишидан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ҳикматли калима худди мўминнинг йўқотган нарсаси каби, мўмин уни қаерда топса ҳам давоми...

5603 17:26 / 07.07.2018