1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Имом Бухорий мажмуаси буюк маънавий устун бўлади

18:52 / 26.08.2024 1033 pdf Ўқиш режими + -

Президент Шавкат Мирзиёев 26 август куни Самарқандга ташриф буюрди.

Эзгу қадриятларимизга мувофиқ, аввало Имом Бухорий мақбараси зиёрат қилинди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди.

-  Мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллик байрами арафасида турибмиз. 

Илоҳим, мустақиллигимиз бардавом бўлсин, юртимизга кўз тегмасин. Халқимизни рози қилиш бўйича ишларимизга Аллоҳнинг ўзи мададкор бўлсин. Бу мажмуани қуришдан мақсадимиз ҳам Имом Бухорий бобомизнинг қадрини янада кўтариш, жаҳонга баралла айтишга асос яратиш. Бундай хайрли ишларимиз кўп бўлсин, - деди Шавкат Мирзиёев.
Маълумки, Президентимиз ташаббуси билан Имом Бухорий мажмуаси янгидан барпо этилмоқда. Мақбара майдони 600 квадрат метр, баландлиги 28 метр этиб кенгайтирилган. 10 минг кишига мўлжалланган масжид бунёд этилган. 

Мажмуанинг 4 бурчагидаги 75 метрлик миноралар унга улуғворлик бағишлаган. Бугунги кунда қурилиш ва муҳандислик ишлари битказилиб, пардозлаш босқичи бошланган. Бунда миллий анъаналар ва иссиқ рангларга алоҳида эътибор берилган.

Давлатимиз раҳбари ушбу қурилиш ва пардозлаш ишлари билан танишди. Энди мажмуада замонавий, хавфсиз бошқарувни жорий этиш зарурлигини таъкидлади.

- Бу мажмуа буюк маънавий устун бўлиши керак, - деди Президент.
Мутасаддиларга барча туман ва шаҳарлардаги табаррук зиёратгоҳларни тиклаш, уларнинг тарихи ва мазмунини тўғри талқин қилиб етказиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Мажмуада, шунингдек, музей, нақшинкор айвонлар, маъмурият ва хизмат кўрсатиш бинолари қурилмоқда. Давлатимиз раҳбари бўлажак музейни ҳам кўздан кечирди.

Манба
president.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун 2021 йил 28 май куни Тошкент ислом институти Ахборотресурс маркази ва .Ҳилолнашр, нашриётматбааси билан ҳамкорликда .Китобхонлик куни, шиори остида китоб давоми...

2116 17:49 / 28.05.2021
Бугунги ташриф доирасида Ҳомиджон домла Ишматбеков, Юнусобод туманидаги .Умар ибн Хаттоб,, шайх Абдулазиз Мансур .Юнусобод,, Нуриддин домла Холиқназаров давоми...

2013 16:30 / 01.07.2021
Ушбу мусобақада Бирлашган Араб Амирликлари фуқаролари ва бу мамлакатда истиқомат қилаётган мусофирлар ҳам иштрок этмоқда, деб хабар беради sharjah24.ae ахборот давоми...

2667 11:40 / 28.01.2019
Жорий йилнинг 17 майидан бошлаб Саудия Aрабистони ўз фуқароларини бошқа мамлакатларга саёҳат қилиши учун чекловларни бекор қилиб, ўз чегараларини очади. Бу ҳақда давоми...

2154 17:00 / 04.05.2021
Аудиолар

211040 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130300 14:35 / 11.08.2021