1447 йил 12 шаъбон | 2026 йил 31 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: «Қизим, бошимни силагин, қўлларинг онамнинг қўлларига ўхшайди...»

14:13 / 21.06.2024 2980 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Ватан» журналининг 2-сони нашрдан чиқди. Унда халқимиз ардоқлаган, Ислом дини ривожи учун буюк ҳиссасини қўшган фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ҳақида у кишининг фарзанди Исмоил Муҳаммад Содиқ билан суҳбат эълон қилинган.

«Оиламиз 1993-1994 йилларда Саудия Арабистонида, 1994-2001 йилларда Ливияда яшаган бўлса, падари бузрукворимиз бирон кун бекор ўтирмадилар, илмий-маърифий ва ижтимоий фаолиятини ўша ерда давом эттирдилар.

Бир куни қарасак, падаримиз дарахт олдида жуда ўйчан ўтирибдилар. Қаттиқ изтироб чекаётгани кўриниб турарди. Волидаларини сўнгги йўлга ўзлари кузата олмаганидан ич-ичидан қийналаётган эдилар. Кейин уйга кириб йиғлаганларида олдиларига синглим Одинахон бориб юпатмоқчи бўлди.
– Ота, йиғламанг, – деди. 
Шунда отамиз:
 – Қизим, бошимни силагин, сенинг қўлларинг онамнинг қўлларига ўхшайди, – дедилар. 
Синглим отамизнинг бошини силар экан, қаттиқ йиғлаб юбордилар...».

Ҳа, биз кимлар билан замондош бўлганимизни ҳали англаб ета олганимиз йўқ. Мен бир жамоатни кўрганман – бирор жума, бирор ҳайит намози бу қадар катта бўлмаган. Кўкча намозига оқиб келаётган одамларни кўрган мутасаддилар тарихда кузатилмаган ишга жазм қилишганди: пешин намози соат 13:00 дан олдин, вақти кириши билан ўқиб юборилган ва унинг ортидан тезлик билан жаноза адо этилганди.

Бу 2015 йил 10 мартда бўлган, шу куни шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари вафот этганди.

Аброр Зоҳидов

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ислом илмлари халқаро университети, ҳанафий фиқҳи факультети мудири, устоз доктор Салоҳ Муҳаммад Солим Абул Ҳажнинг илмий фаолияти тўғрисида қисқача давоми...

5330 10:30 / 08.09.2022
Абдуллоҳ ибн Идрис алКуфий кўзга кўринган ҳофизлардан бўлиб, Имом Молик раҳимаҳуллоҳ билан ўрталарида дўстлик бор эди. Мадина аҳлининг мазҳабида эдилар. Ҳорун давоми...

2267 13:00 / 04.12.2021
Баъзи ориф зотлар айтадилар .Имом Жазулий бир неча жиҳатдан бошқалардан ажралиб, пешқадамликни қўлга киритган. Хусусан, у зотнинг .Далоилул хойрот, китоби ҳамма давоми...

930 16:39 / 24.11.2025
Муносабат Ҳар қандай шахснинг салоҳияти, меҳнату хизматлари ва албатта, муносиб тақдирланиши жамият ҳаётида ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга воқеа ҳисобланади. давоми...

1870 15:28 / 04.07.2023