1446 йил 10 рабиъус сони | 2024 йил 13 октябрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Намоздаги хатолар

09:21 / 07 март 2456 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Имом ёки ёлғиз ўзи ўқиётган киши фарз намозларнинг илк қаъдасини унутган ҳолда тарк этиб, учинчи ракъатга тураётганида, тўлиқ қад ростламасдан аввал эсласа, ташаҳҳудга қайтиб ўтиради.


2. Имомга иқтидо қилган киши эса, нафл намоз ўқиётган киши каби, тўлиқ қад ростлаган бўлса ҳам, ташаҳҳудга қайтади.


3. Имом ёки ёлғиз ўзи намоз ўқиётган киши илк қаъдани тарк этиб, қиёмга яқин бўлатуриб, ташаҳҳудга қайтса, саҳв саждаси қилиши лозим.


4. Қаъдага яқинроқ турган ҳолатда орқага қайтса, саҳв саждаси қилмайди.


5. Имом ёки ёлғиз намоз ўқиётган киши охирги қаъдани унутиб, ортиқча ракъатга туриб кетсаю, сажда қилмаган бўлса, қайтиб ўтиради ва фарз бўлган қаъдани кечиктиргани учун саҳв саждаси қилади.


6. Агар сажда қилган бўлса, намози бутунлай нафлга айланади. Бундай ҳолларда, хоҳласа, аср намозида бўлса ҳам, ушбу қўшимча бешинчи ракъатга яна бир ракъат қўшади. Бомдод намозида эса учинчи ракъатга қўшимча яна бир ракъат қўшади. Аммо саждаи саҳв қилмайди. Ушбу фарз намози қайта ўқилади.


7. Охирги қаъдани адо этгач (салом бермасдан), ўрнидан туриб кетса ва (қўшимча ракъатда сажда қилмаган бўлса) ўтиради ва такрор ташаҳҳуд ўқимасдан салом беради ва саҳв саждаси қилади.


8. Қўшимча ракъатга сажда қилгач, салом бермасдан туриб кетганини эсласа, қайтиб ўтирмайди ва яна бир ракъат қўшади, бу икки ракъат нафл намоз бўлади, сўнг вожиб бўлган саломни тарк қилгани учун саҳв саждаси қилади.


9. Тўрт ракъатли суннат (нафл) намозини ўқишни ният қилиб, дастлабки икки ракъатида саҳв саждаси қиладиган бўлса, сўнгги икки ракъатни унга қўшмай тугатиш мустаҳабдир. Шунга қарамасдан кейинги икки ракъатни туриб ўқиган тақдирда, саҳв саждасини тақрор қилиши керак.


10. Саҳв саждаси қиладиган имомга салом бераётганида иқтидо қилган кишининг намози, агар имом саҳв саждаси қилса, тўғри бўлади. Акс ҳолда, нотўғри.


11. Зиммасида саҳв саждаси бор киши, намоздан чиқиш мақсадида салом берган бўлса ҳам, юзини қибладан ўгирмаган ёки гапирмаган бўлса, саҳв саждасини адо этиш керак.


12. Агар намоз ўқиётган киши уч ё тўрт ракъат ўқиганига шубҳаланиб, саломдан сўнг, бошқа ишга машғул бўлмай икки ракъат ўқиганини англаса, дарҳол қолган қисмини ҳам ўқиб, саҳв саждаси қилади.


13. Шунингдек, киши намозини тўлиқ ўқигани хусусида рукуъ ёки сажда қила оларлик миқдорича ўйланиб қолса-ю, бир қарорга келгунича салом бермасдан, кутиб турса, саҳв саждаси вожиб бўлади. Акс ҳолда, саҳв саждаси шарт эмас.

Намозда шубҳа
Киши бир намозни тамомламасдан аввал неча ракъат ўқигани ҳақида шубҳа қилса ҳамда бу шубҳа илк маротаба юз бераётган бўлса ёки одатий ҳол бўлмаса, бу намоз бузилади. У намозни такрор ўқиши лозим. Салом бергач, юзага чиққан шубҳага эътибор берилмайди. Бу ҳолда бирор рукнни тарк қилганини аниқ билса, намозини такроран ўқийди.

Шубҳанинг кўп бўлиши
Бундай ҳолат кишида жуда кўп содир бўлса, қалби кўпроқ мойил бўлган томонга қараб ҳаракат қилади.


Изоҳ: Агар киши намозни тўлиқ ўқиганига қаноат ҳосил қилса-ю, салом берганидан сўнг ишончли бир киши бир ракъат кам ўқиганини айтса, у ҳолда киши ўз шахсий қаноатини асос қилиб олади ва бошқанинг огоҳлантиришига эътибор қилмайди. Аммо бу камчилик икки ишончли киши томонидан хабар берилса, киши ўзининг тўғри ўқиганига қаноат ҳосил қилса ҳам, икки кишининг сўзи бўйича амал қилади. Имом билан жамоат неча ракъат ўқиганлари ҳақида ихтилоф қилиб қолса-ю, имом шахсий қаноатига ишонч ҳосил қилса, шу ишончига кўра амал қилади. Жамоатнинг бир қисми имомнинг қаноатини қувватласа, унда ҳам шундай йўл тутилади.


Агар қалби бир томонга мойиллик қилмаса, (икки ракъат ўқидими, тўрт ракъат ўқидими, қатъий қарор бера олмаса) бу икки эҳтимолдан оз бўлганини танлайди. Фақат (вожиб бўлган) қаъдани тарк қилмаслик учун охирги ракъат деб ўйлаган ҳар ракъатдан сўнг ўтиради ва саҳв саждаси қилади.


Изоҳ: Киши таҳорати бор-йўқлиги ҳақида шубҳаланса-ю, ўйлаб кўргач, таҳорати борлигига ишонч ҳосил қилса, у киши фиқҳ нуқтаи назарига кўра таҳоратли ҳисобланади. Агар киши таҳорат аъзоларидан бир қисмини ювган-ювмаганлиги хусусида шубҳаланиб қолса ҳамда бу ҳол илк маротаба юз бераётган бўлса, ўша жойларини қайта ювади. Агар бу одатий ҳолат бўлса, унга эътибор қилмайди. Шунингдек, намоз асносида ҳам кишининг ақлига турли хил шубҳалар келса, бу хоҳ намоз тўғрисида, хоҳ таҳорат хусусида бўлсин, агар илк маротаба юз бераётган бўлса, шубҳага тушган жойини такрор бажаришга киришади. Агар бу ҳам одатий ҳол бўлса, бу шайтондандир, бунга эътибор қилмайди ва намозини давом эттиради.

«Нурул изоҳ» китоби асосида тайёрланди
«Ҳилол» журналининг 9(54) сонидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Аёл киши қандоқ кийимда намоз ўқийди, деб сўралди. У киши .У химорда ва бутун жисмини тўсиб икки қадамининг устини давоми...

4270 05:00 / 09.01.2017
13дарс18МатнАввал икки тиззаларини кейин икки қўлларини сўнгра пешоналарини ерга икки кафтлари орасига қўярдилар.18Матннинг далиллари۱ 1. Воил ибн Ҳужр давоми...

3272 05:00 / 09.01.2017
Аллоҳ таоло .Ва қачон уларнинг ичида бўлсанг ҳамда уларга намозни қоим қилсанг, улардан бир тоифаси сен ила турсинлар,, деган.Шарҳ Ушбу оятда Аллоҳ таоло хавф бўлиб давоми...

5869 05:00 / 04.01.2017
1. Ейиш ва ичишингиз ҳалол ва пок бўлишига эътиборли бўлинг.2. Ҳаром амаллардан узоқлашинг.3. Агар овқат тайёр бўлса, аввал овқатланиб олинг.4. Ҳожатхонага бориш давоми...

2024 19:00 / 09.12.2022
Аудиолар

131622 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

52098 14:35 / 11.08.2021