1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Уйқудан уйғониб бажариладиган суннат амал

13:44 / 26.02.2024 5210 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фаол бўлиш ва уйқунинг тез тарқалишини таъминлаш учун уйғонганингиздан сўнг дарҳол бажаришингиз мумкин бўлган энг яхши машқлар қандай?

Ҳурматли ўқувчиларимиздан бири менга соғлиқ, фитнес ва гўзаллик билан боғлиқ бўлган кўпгина веб-сайтларда учратадиганимиз уйқудан уйғонгандан сўнг дарҳол юзни массаж қилиш ва терининг фаоллашиши, унинг қатламларидаги қон ҳужайраларини фаоллаштиришдаги бу ҳаракатнинг аҳамияти ҳақида маълумот юборди. Бу амал инсоннинг соғлиғига ижобий таъсир қилади.

Юзни, айниқса, пешонани массаж қилиш миядаги энергия марказларини фаоллаштиради, чунки уйқудан уйғонганидан кейин мия ланжлик ҳолатида бўлиб, у стимуляция ва фаоллаштириш жараёнига муҳтож. Шунинг учун мутахассислар уйғонгандан сўнг дарҳол юзни ишқалаш муҳимлигини таъкидлайдилар.

Уйғонганимиздан сўнг бажариладиган энг яхши машқлар ҳақида изласак, кўпчилик сайтларда юзни ишқалаш, аниқроғи, юзни енгил массаж қилиш зарурлиги ҳақида сўз юритилади. Бу мутахассислар 21 асрда топган нарса. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам 14 аср олдин уйқудан турибоқ нима қилганлар?

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтдилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғониб, юзларидаги уйқуни қўллари билан силай бошладилар”.

Бухорий ривояти.

Шунинг учун кўпчилик унутган тарк қилинган суннатлардан бири уйқудан уйғонганидан кейин юзни силашдир. Бу амалнинг кўп фойдасини замонавий илм исботлаган. Лекин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ишни қилишда инсониятнинг пешқадами бўлганлар. Ислом неъмати учун Аллоҳга ҳамдлар бўлсин.

Абдуддоим Каҳел мақоласидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 25 январь 03-07/400-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳаббл космик телескопи Ер орбитасидаги автоматик обсерватория бўлиб, астроном Эдвин Ҳаббл номига қўйилган. Ҳаббл телескопи NASA АҚШ Аэронавтика ва космик фазовий давоми...

3843 11:00 / 08.12.2023
Асал таркиби ўзгармаслик ва бузилмаслик сифати билан бошқа озуқавий маҳсулотлардан ажралиб туради. Тўғри, асал ҳам ширинлик маҳсулотларининг турларидан бири давоми...

3762 14:02 / 05.02.2024
Кундан кунга Қуръони Карим ва Суннати мутоҳҳарадаги илмий мўъжизалар, ҳақиқатлар илмий томондан ҳам аниқланмоқда. Ушбу мақолада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи давоми...

1600 18:49 / 28.03.2024
Юз инсоннинг муҳим аъзолардан бўлиб, ундаги моддий, ташқи чиройини кўрсатадиган қисмидир. Юзда қулоқ, бурун, оғиз, тишлар кўзлар каби бир неча аъзолар бор. Юзга давоми...

9219 14:00 / 05.09.2021
Аудиолар

211025 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130284 14:35 / 11.08.2021