1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мадинада ўзбек тамаддихонаси очилди

17:35 / 20.02.2024 2394 pdf Ўқиш режими + -

Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрида «Ал-Урз ва ал-Кабаб» номли биринчи ўзбек тамаддихонаси очилди. Бу ҳақда «Дунё» АА мухбири хабар берди.


Ресторан Саудия Арабистони аҳолиси ва дунёнинг турли бурчакларидан келган меҳмонлар учун ўзбек миллий таомлари, халқимиз анъаналари ва маданияти билан яқиндан танишиш нуқтасига айланади.


Эътиборлиси, бу ерда мижозларга таклиф этилаётган таомлар миллий услубда ишланган идишларда тақдим этиляпти. Рестораннинг барча бурчаклари махсус мониторлар билан жиҳозланган бўлиб, уларда хорижлик меҳмонларга мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, шаҳарлари, урф-одатлари, сайёҳлик салоҳияти ҳақидаги видеороликлар намойиш қилинмоқда.


Мазкур мажмуа Саудия Арабистонидаги ватандошларимиз томонидан ташкил этилган.
Маълумотларга кўра, ушбу ресторан ўз мижозлари сонини кенгайтирганидан кейин, Жидда ва Маккада филиал очиш режалаштирилган.


Мамлакатимизнинг Жидда шаҳридаги Бош консуллиги ходимлари тадбиркорларга ресторанни тарғибот материаллари билан таъминлашга ёрдам бермоқда.

 

 

 

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
2022 йил 11 июнь куни Россиянинг Саратов шаҳрида Волгабўйи мусулмонлари идораси ҳамда .Турон, ўзбек миллиймаданий маркази ҳамкорлигида Волга Булғори Исломни қабул давоми...

1572 16:00 / 13.06.2022
АлАзҳар университети делегацияси .52 Қоҳира халқаро китоб кўргазмаси,га ташриф буюрган меҳмонларга Қуръони Карим тақдим этди.АлАзҳар ректори Муҳаммад давоми...

1755 08:58 / 06.07.2021
Аввал хабар берганимиздек, Туркиянинг Конья шаҳрида V Ислом бирдамлиги ўйинлари давом этмоқда. Бугун, 15 август куни эндигина 20 ёшга қадам қўйган оғир давоми...

1962 18:07 / 15.08.2022
Туркияда...Туркиянинг йирик шаҳарларидан бири Истанбул масжидларида якшанба оқшоми куни мавлид маросимлари кенг миқёсда ўтказилди. Ушбу маросимларда Қуръон давоми...

2149 14:33 / 19.10.2021
Аудиолар

211055 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130316 14:35 / 11.08.2021