1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Саратон касалини даволаш усулини топган илк олим

15:52 / 20.02.2024 3525 pdf Ўқиш режими + -

Инсоният тараққиёти ва илмга ҳисса қўшган мусулмон уламоларидан бири биология, фармакология ва ўсимликшунослик соҳасида улкан янгиликларни амалга оширган олим Ибн Байтардир. 


Унинг тўлиқ исми Абу Муҳаммад Зиёуддин Абдуллоҳ ибн Аҳмад Малиқий (милодий 1197-1248 / ҳижрий 593-646 йилларда яшаган).


Ибн Байтар Испаниянинг Малага шаҳрида туғилган. У Севилияда тиббиётни ўрганган ва ўсимликларни йиғиш, тадқиқ қилиш ва уларнинг даражаларга ажратиш билан шуғулланган Андалуслик ботаник олим Абул Аббос Наботийда таҳсил олган. Олимнинг “ал-Жамиъу ли муфрадотил ағзияти вал адвия”  асари алифбо тартибида ёзилган қомусий асари доривор ўсимликлар ҳақидаги ноёб китоблардан саналади. 


Шимолий Африка, Греция, Марокаш, Миср, Туркия каби бошқа мамлакатларда илмий сафарда бўлган ва кўплаб табиб, доришунос, ўсимликшунос олимлар билан учрашган. Ибн Байтар ушбу китобида 1400дан ортиқ доривор ўсимликларни ва уларнинг саломатликка фойдасини баён қилган. Шунингдек, соғликка фойдали егуликлар ҳақида ҳам ёзган. Ушбу асар 3 тилга: лотин, немис ва француз тилларига ўгирилган.  


Олим ўзининг “Китабул муғний” ёки “Муфрадот ибн Байтар” деб номланувчи асарида ҳам алоҳида ўсимликлар, улар асосида касал аъзоларни даволаш ҳақида баён қилади. Китоб икки мужалладдан иборат.


Ибн Байтар фотохимиятерапияда биринчилардан ҳисобланади. У палма уруғларини олиб, асал билан аралаштирган ва уни витилиго деб номланувчи тери касаллигини даволашда малҳам сифатида ишлатган. 


Шу билан бирга олим саратон касалини даволаш усулини топган илк олимлардан бири ҳисобланади. У момақаймоқ ўсимлигининг хусусиятларини кашф қилиши ортидан саратон ўсимталарининг ривожланишига қарши курашувчи антиоксидант хусусиятлари борлигини исбот қилган.


Олим 50 ёшида Дамашқда, ўсимликлар устида тажрибалар ўтказаётган вақтда заҳар сачраб вафот этган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Пойтахтимизда бўлиб ўтаётган Ислом тараққиёт банки ИТБ Бошқарувчилар Кенгашининг 46йиллик анжумани доирасида Нигер республикаси президентининг вақф масалалари давоми...

1544 17:50 / 05.09.2021
Ўмонда жойлашган Стратегик тадқиқотлар ислом маркази навбатдаги Дунёнинг энг нуфузли 500 мусулмони рўйхатини эълон қилди.Бу сафарги рўйхатнинг илк беш давоми...

2914 10:20 / 23.10.2021
Голландиянинг Лахаё шаҳрида жойлашган АлКавсар маданият институти томонидан ташкил этилган ушбу курсларда ёши катталар ва ўспиринлар учун алоҳида, болалар учун давоми...

2258 11:30 / 06.02.2019
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори Буюк ватандошимиз, исломий илмлар ривожига улкан ҳисса қўшган беназир аллома, калом илмининг султони Имом Абу давоми...

1178 15:48 / 15 март
Аудиолар

211053 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130314 14:35 / 11.08.2021