1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Устоз уламолар Чуст туманига ташриф буюришди

15:01 / 15.06.2021 2136 pdf Ўқиш режими + -

Аввал хабар берганимиздек, юртимиз уламолари Наманган вилоятида ташрифларини давом эттиришмоқда. Кеча, 14 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлими мудири, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти катта устози Муҳаммад Аюбхон домла Ҳомидов ва Тошкент шаҳар «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби Исмоил домла Муҳаммад Содиқлар Наманган вилояти, Чуст тумани «Мавлоно Лутфуллоҳ» масжиди ва «Катта боғ» масжиди қавмлари, мўйсафид отахонлар, кенг аҳоли вакиллари ва меҳрга ташна инсонлар билан учрашдилар.

Дастлаб, устозлар «Мавлоно Лутфуллоҳ» жоме масжиди жамоаси билан аср намозини ўқигач, йиғилганларга юртимиздаги хайрли ишлар ҳақида маълумот бериш билан бирга, бугунги куннинг долзаб мавзулари бўйича маъруза қилдилар ва қавмнинг саволларига жавоб бердилар. Суҳбат сўнгида мўмин-мусулмонлар ўзларини қийнаб келаётган саволларига мукаммал жавоблар олганларидан қониқиш ҳосил қилганлари ва миннатдорликларини изҳор қилдилар.

Шунингдек, Тошкент шаҳар «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби Исмоил домла Муҳаммад Содиқ ҳам диний-маърифий соҳада қилинаётган хайрли ишлар, янгиликлар ҳақида маълумот бериб, бугунги замоннинг муҳим масалалари бўйича маъруза қилдилар. Жумладан, ёшларнинг илм олиши, китобга муҳаббат қўйиши, ўз касбининг устаси бўлиб етишишида илмнинг ўрни беқиёслиги тўғрисида маърузалар қилинди. Суҳбат якунида уламолар Ҳақ таоло юртимизга тинчлик-офият, файзу барака ва тан-сиҳатлик сўраб дуолар қилдилар.

Сўнгра азиз меҳмонлар Чуст туманидаги эҳтиёжманд аҳоли вакиллари ҳолидан хабар олиб, уларга «Вақф» хайрия фондининг моддий ёрдам пули ва озиқ-овқат маҳсулотларини ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Шамсуддинхон Бобохонов» нашриёт матбаа ижодиёт уйида чоп этилган китобларни ҳадя сифатида топширдилар ва хайрли дуолар қилдилар.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳар «Камолиддин Ориф ал-Бухорий» масжиди имом-хатиби Закариё домла Хафизуллаев Чуст тумани «Иброҳим Ҳалилуллоҳ» жоме масжидига ташриф буюрдилар. Аср намозини жамоат ила адо этилгач, йиғилган қавмга шукроналик, юртимиздаги хайрли ишлар ҳақида маърузалар қилинди ва қавмнинг саволларига жавоб бердилар.

Сўнг, «Вақф» хайрия жамоат фондининг Наманган вилояти филиали томонидан тумандаги ижтимоий кўмакка мухтож, бемор бўлган оилаларга озиқ-овқат жамланмаси, диний-маърифий китоблар ва эҳтиёжларига кўра маиший буюмлар тақдим этилди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шу кунларда Туркиянинг Истанбул шаҳрида Бутунжаҳон ислом уламолари иттифоқининг навбатдаги бешинчи йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бутунжаҳон ислом уламолари иттифоқи давоми...

2636 16:30 / 07.11.2018
Aнглия Премьерлигасида Рамазон ойида мусулмон футболчилар ифторлик қилиш имкониятига эга бўлишлари учун ўйинни тўхтатиб туриш кераклиги масаласи давоми...

2316 05:00 / 04.05.2021
.Вақф,хайрия жамоат фондининг .Вақф, хайрия ишлари бўйича директори Сардор Раҳимхоннинг оналари вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, давоми...

1414 14:28 / 20.11.2023
БрунейДоруссалом университети бу йил аввалги йилга қараганда беш поғона юқорига кўтарилиб, Осиёнинг энг яхши 100 та университети рўйхатидан жой олди. Бу ҳақда давоми...

2612 10:35 / 30.10.2018
Аудиолар

211001 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130261 14:35 / 11.08.2021