1447 йил 24 ражаб | 2026 йил 13 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Тошкент ислом институтида «Ҳилол-нашр» нашриётининг китоблари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

17:49 / 28.05.2021 2186 pdf Ўқиш режими + -

Бугун 2021 йил 28 май куни Тошкент ислом институти Ахборот-ресурс маркази ва «Ҳилол-нашр» нашриёт-матбааси билан ҳамкорликда «Китобхонлик куни» шиори остида китоб кўргазма-савдоси ташкил этилди.

Бугун мазкур кўргазма-савдода китобхонларга «Ҳилол-нашр» нашриёт томонидан чоп этилган 155 дан ортиқ номдаги диний-маърифий адабиётлар, фиқҳ, ақоид, тафсир, ҳадис фанига оид ўқув дарсликлар, бадиий, илмий-оммабоп нашрлар, араб, инглиз, рус ва ўзбек тилидаги луғатлар, шеърий тўпламлар ҳамда АРМга келган янги китоблар тўпламлари намойиши бўлиб ўтмоқда.

Мана шундай китоб кўргазмаларининг ўтказилиши ёшларнинг китоб ўқишга бўлган иштиёқини янада оширади. Шунингдек, келгусида ўқув даргоҳларида ҳафтанинг ҳар сешанба кунини «Китобхонлик куни» деб амалиётга тадбиқ этиб ва бу тадбирни анъана тарзида изчил давом эттириш мақсад қилинди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Уч йилдан буён ndash ҳар йили октябрь ойида Канаданинг Онтарио провинциясида ислом мероси ойи нишонланиб келинади. Бу ҳақда About Islam нашри хабар берди.Анъанага давоми...

2495 17:33 / 23.10.2018
Мақола мавжув эмас

5914 05:00 / 11.03.2017
Миср Араб Республикаси пойтахти Қоҳира шаҳрида бир гуруҳ археологлар XIV асрда қурилган масжид деворларини тиклаш ишларини бошлайдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон давоми...

2365 09:25 / 31.10.2018
Йигирма бир ёшли мисрлик қория қиз Реҳаб Салоҳ ашШариф Қуръони Каримни бир ярим йил ичида тўлиқ ёд олиб, уч ой мобайнида мусҳафни тўлиқ ёзишга муваффақ бўлди. Бу давоми...

2824 16:03 / 29.12.2023