1445 йил 12 зулқаъда | 2024 йил 20 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Таҳликали хато (иккинчи мақола)

09:53 / 13 февраль 1785 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Халифа Маъмуннинг вақтига келиб мусулмон оламида юнон китобларини, хусусан, мантиқ, фалсафа ва фалакиётга оид китобларни таржима қилиш авж олди. Бу ҳаракат давлат сиёсатига айланди.    


Арабчага таржима қилинган мазкур китобларни катта қизиқиш билан ўрганилди, шарҳ қилинди. Аввал бошда мантиқ, тиб, фалакиёт каби илмларга оид китобларни ўрганиб, уларда дину диёнатга зарар йўқлиги, аксинча, фойдали нарсаларнинг борлигини мулоҳаза қилинган.


Бора-бора, мазкур китобларга мафтун бўлиш ортиб борди. Кейин эса, худди ўша мафтунлик ила фалсафа ҳамда метафизикага оид китобларга ўтилди ва юнон фалсафасига тақлид қилувчилар кўпая борди.


Юнон фалсафасининг бахтига мусулмонлар ичидан Киндий, Фаробий, Ибн Сино ва Беруний каби даҳолар унга қизиқиб қолишди. Уларнинг ўзлари ва шериклари мазкур фалсафани ҳақиқат сифатида қабул қилиб, унга ихлос билан хизмат қилишди.


Шу билан бирга ўша пайтда юнон лоҳут фалсафаси ва мантиқ илмидан таъсирланган ва улар асосида мусулмонлар ақийдасига оид ўз фалсафасини тарқатганлар саҳнага чиқдилар. Уларнинг ичида ботинийлар ҳам бўлганлар. Ботинийлар ўз ақийдалари, фикрлари ва таълимотларини тарқатишда юнон фалсафасидан кенг фойдаланганлар.


Ботинийлар мусулмонлар оммаси ичида «нубувват», «рисолат», «фаришта», «охират», «жаннат», «дўзах», «шариат», «фарз», «вожиб», «ҳалол», «ҳаром», «намоз», «закот», «рўза», «ҳаж» каби истилоҳлар катта обрўга экани ва уларни дину диёнат билан маҳкам боғлаб туришини яхши тушуниб етган эдилар. Уларлар худди шу кучли ва муқаддас робитага зарба беришни қасд қилдилар.


Ҳижрий тўртинчи асрда Ироқда массонийликка ўхшаш махфий жамоат юзага келди. Бу жамоа юнон фалсафаси ва ботиний ақийдасини жамлаб, қоришма фалсафага асос солган эди. Улар ўзларини «Ихвонус-сафо» - мусаффолик биродарлари деб номладилар.


«Ихвонус-сафо» жамоаси аъзолари Афлотун, Пифагор, Арасту ва бошқа юнон файласуфларининг фикрлари билан Ислом ибодатлари, Исмоилийлар мазҳаби ақийдаси ҳамда барча динларда мавжуд бўлган поклик, мурувват, ахлоқ қадриятларини жамлаб, ўзига хос аралаш тузум тузмоқчи бўлдилар.


«Ихвонус-сафо» жамоаси ўз фикрларини тарқатиш ниятида эллик битта рисола ёздилар. Бу рисолалар фалсафа ва фикр тарихини ўрганувчи мутахассислар томонидан «Ихвонус-сафо рисолалари» деб аталади. Мазкур рисолаларда табиат, математика, илоҳиёт, ақлиётга оид масалалар ҳақида сўз юритилган.


«Ихвонус-сафо» жамоаси ўзларининг ҳақийқий исмларини яшириб, китобларини китобфуруш ва одамларга бепул тарқатишган. «Ал-Имтоъ вал муонаса» китобининг соҳиби Абу Ҳайён Тавҳидийнинг ёзишича, бу китоблар «Турли фанлардаги тарқоқ, саёз ва қониқарсиз фикрлардан иборат бўлиб, уларда жасаднинг қайта тирилиши инкор қилинган, охират, жаннат ва дўзах мусулмонлар ичида машҳур бўлган эътиқодга хилоф равишда тафсир қилинган.


Хулоса тариқасида айтиладиган бўлса, «Ихвонус-сафо рисолалари»да янгича ахлоқий, илоҳий ва илмий низом тузишга ҳаракат қилинган. Бу билан ислом шариатини тарқатиб юборишни қасд қилишган. «Ихвонус-сафо» жамоаси фикрича, ўша пайтда шариат эскириб қолган эди.


Мазкур юнон фалсафаси ва мантқ илми сабабидан адашганларнинг ичида кофир ва зиндиқ бўлганлари ҳам бор эди. Ўша таржималардан кейин фикри бузилганларнинг энг кўзга кўринганларидан бири мўътазилалар бўлган. Улар юнон фалсафаси ва мантиқ илми таъсири остида динни фаҳмлашда асосий манба ақл деган фикрни маҳкам ушлаб олганлар.

Шу сабабли ўзлари ҳам адашиб ўзгаларни ҳам адаштирганлар. Ақлни ўз ўрнида ишлатиш яхши иш. Аммо бу борада чегарадан чиқмаслик керак. Мўътазилийлар эса чегарадан чиқиб, ҳаддан ошдилар ва бир қанча шаръий матн ва қоидаларни бузиб, ақл ва фалсафани улардан устин қўйдилар. Оқибатда мусулмон уммати уларни рад этди. 


Ўшандай нозик ва хатарли бир пайтда ақийда бобида мусулмон умматида содир бўлган ихтилоф, тафриқа, уруш – жанжал, адашув, залолат ва бебошбоқликнинг барча кўринишларини аҳли сунна ва жамоа ақийдавий мазҳабининг икки йўналиши бўлмиш Мотуридий ва Ашъарий мазҳаблари бартараф қилди ва умматни бу борада бирлаштирди. 
(Давоми бор)


«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди


Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 30 ноябрь 03-07/9089-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ушбу маълумотлар устоз, доктор Носир ибн Муҳаммад ибн Машрий ал Ғомидий ҳазратларининг милодий 2012 ndash йили қайта 3 ndash марта нашр қилинган 2 томли Ислом давоми...

7802 19:02 / 23.10.2019
Ушбу ажнабий истилоҳни .ҳисоб илми, десак ҳам бўлади. Чунки бу борадаги барча илмларда номи турлича бўлса ҳам уларда ҳисоблаш бор. Ҳисоблаш учун рақамлар керак. давоми...

2876 11:00 / 07.04.2020
Инсоният буюк мақсад билан яратилгач, ҳеч бир замонда ўз ҳолига ташлаб қўйилмади Аллоҳ таоло инсон учун ер юзида бахтли ҳаёт кафолатини берувчи Ўзининг давоми...

7807 18:10 / 26.01.2019
Мусулмонлар ўзлари борган юртларнинг бойликларини ташиб кетмаганлар, бошқа босқинчилар қиладиган тасарруфотларни қилмаганлар. Ҳамма келишув асосида давоми...

3207 14:30 / 26.09.2021
Аудиолар

121652 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43106 14:35 / 11.08.2021